Инвестиция кўчмас мулки билан боғлиқ трансформацион тузатишлар

19.08.2025
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– МҲХС бўйича инвестиция кўчмас мулки нима;
– БҲМС бўйича ҳисобга олишдан фарқлар;
– инвестиция кўчмас мулкини ҳисобга олиш моделлари;
– трансформацион тузатиш турлари;
– асосий воситаларни инвестиция кўчмас мулкига қайта таснифлаш;
– активларнинг тоифалари ўртасида ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари;
– инвестиция кўчмас мулкини таснифлашдаги мураккабликлар;
– ҳаққоний қиймат бўйича моделда кейинги баҳолаш;
– инвестиция кўчмас мулки бўйича маълумотни ёритиб бериш;
– трансформациянинг амалий намунаси.

 

МҲХС бўйича инвестиция кўчмас мулки нима 

МҲХСни биринчи марта қўллашда компания балансида мавжуд бўлган кўчмас мулкни тўғри таснифланг. Фойдаланиш мақсадига кўра у асосий воситалар, инвестиция кўчмас мулки ва захиралар сифатида таснифланиши мумкин.

Инвестиция кўчмас мулкининг мақсади – ижара тўловлари ёки қийматнинг ўсиши кўринишида даромад келтириш. Бу уни асосий фаолиятда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан ажратиб туради.

 

Инвестиция кўчмас мулки – мулкдор ёки ижарачи томонидан қуйидагиларни олиш мақсадида актив сифатида фойдаланиш ҳуқуқи шаклида ушлаб туриладиган кўчмас мулк (ер, бино (бинонинг бир қисми) ёки ҳар иккаласи):

  • ижара тўловлари;
  • қиймат ўсишидан фойда;
  • ёки униси ва буниси ҳам.

Инвестиция кўчмас мулки қуйидагилар учун мўлжалланМАган :

  • ишлаб чиқаришда, товарлар ёки хизматларни етказиб беришда ёхуд маъмурий мақсадларда фойдаланиш;
  • одатий фаолият давомида сотиш.

БҲМС бўйича ҳисобга олишдан фарқлар 

  

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг