Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Ўзбекистон корхонаси Қозоғистон қурилиш компанияси билан Қозоғистондаги ўз ваколатхонаси биносини таъмирлашга доир шартнома тузди. Бу ҳолда ҚҚСни ким тўлаши керак?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Бино кўчмас мулк бўлганлиги сабабли, у билан боғлиқ хизматларга у жойлашган давлат ҳудудида ҚҚС солинади.
Бундай ҳолда бино Қозоғистонда жойлашган, Ўзбекистон таъмирлаш ишларини реализация қилиш жойи ҳисобланмайди. Шу боис Ўзбекистон корхонаси (солиқ агенти) чет эл компанияси бажарган ишлар бўйича ҚҚС тўлаши шарт эмас.
Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинмаган чет эл компанияси Ўзбекистон корхонасига хизмат кўрсатадиган турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Улардан энг кенг тарқалганларини тавсияда батафсил кўриб чиқамиз:
Buxgalter.uz тавсия этади
- Товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойини қандай аниқлаш керак;
- Товар (хизмат) чет эллик шахслардан сотиб олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС ҳисобланиши;
- Норезидент резидент - корхона устав фондига кўчмас мулкни берганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади;
- Чет эл валютасига сотиб олинган товар (хизматлар)ни бўнак тўлови билан ҳисобга олиш тартиби.
![]()