Лизингга берувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– лизинг объектини сотиб олиш;
– объектни лизингга бериш;
– лизинг тўловларининг ҳисоби;
– лизинг объекти қайтарилишини ҳисобга олиш;
– мол-мулкни лизингга беришда солиққа тортиш.
Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномасига ўзгартиришлар қилинганда қайта кўриб чиқилади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди
.
Лизинг объекти сотиб олинишини қандай ҳисобга олиш керак
Агар лизингга олувчи объектни етказиб бериш ва фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатларни лизингга берувчига қопласа, бу харажатлар объект қийматига киритилади
.
Агар харажатлар қопланмаса, улар лизингга берувчида бошқа операцион харажатларга (9430-ҳисобвараққа) киритилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter