Бухгалтерия ҳужжатлари қандай сақланади
Тавсияда:
– қоғоз ҳужжатларни қандай турда, қаерда ва қанақа шароитларда сақлаш;
– электрон ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари;
– ҳужжатларни сақлаш муддатлари;
– сақлаш муддатлари кўрсатилган бошқарув ҳужжатларининг намунавий рўйхати;
– ҳужжатларни сақлаш муддатларидаги фарқлар: нима қилиш лозим;
– ҳужжатларни сақлаш муддатининг бошланиш вақти;
– ҳужжатларни архивга бериш: қайси ҳолатларда, қайси архивга, ҳужжатларни саралаш;
– ҳужжатларни йўқ қилиш;
– ҳужжатларни сақлаш харажатлари ҳисоби;
– ҳужжатларни сақлаш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом;
- 24.11.2025 йилдаги ПФ-228-сон Фармон.
Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш бўйича амалий тавсия Ўзбекистон Республикаси марказий Давлат архиви ва Тошкент шаҳар архив ишлари бўйича бошқарма мутахассислари кўмагида тайёрланди.
Бошланғич ҳужжатларни сақланг
Ташкилотда яратилган ва шериклардан олинган бошланғич ҳужжатлар вақт ўтиши билан амалий аҳамиятини йўқотади ва бухгалтерияда жамлаб борилади. Бироқ бу уларни ташаб юбориш, йўқ қилиш ёки макулатура пунктига топшириш кераклигини англатмайди. Уларнинг барчаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган сақлаш муддатига эга.
Масалан, солиқ солиш объектларини аниқлаш ва ҳисоблаш учун зарур ҳужжатлар 3 йилдан кам бўлмаган давр мобайнида сақланиши лозим
. Бундай сақлаш муддати бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларга ҳам тааллуқли
.
Айрим ҳужжатлар учун узоқроқ муддатлар белгиланган. Масалан, иш ҳақини ҳисоблаш билан 2022 йил 1 январгача боғлиқ ҳужжатлар 75 йилдан кам бўлмаган давр мобайнида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter