Бекор туриб қолишлардан йўқотишлар қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– бекор туриб қолиш тушунчаси;
– бекор туриб қолишни ҳужжатли расмийлаштириш;
– бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш;
– бекор туриб қолишдан йўқотишларни оптималлаштириш;
– бекор туриб қолишдан кўрилган зарарнинг бухгалтерия ҳисоби:
ички сабабларга кўра;
ташқи сабабларга кўра;
фавқулодда вазият туфайли;
– бекор туриб қолиш натижасидаги йўқотишларнинг солиқ ҳисоби.
Бекор туриб қолиш нима
Бекор туриб қолиш – бу ишни вақтинча тўхтатиб туриш
.
Бекор туриш сабаблари:
- иқтисодий – хом ашё ва энергия ресурсларидан фойдаланишнинг чекланганлиги, ишлар ҳажмининг йўқлиги, контрагентлар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги, молиявий инқироз;
- технологик – ускуналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш;
- ташкилий – корхона ёки унинг таркибий бўлинмаларини қайта ташкил этиш;
- ишлаб чиқариш – авария, асбоб-ускуналар ёки бинони таъмирлаш;
- табиий – об-ҳаво шароити, фавқулодда ҳодисалар.
Бекор туриб қолиш битта ходимга, ходимлар гуруҳига (смена, таркибий бўлинма) ёхуд бутун корхонага тааллуқли бўлиши мумкин. У қисқа муддатли ёки узоқ муддатли, режали ва режасиз бўлади.
Бекор туриб қолиш ходимлар, иш берувчининг айби билан ёки ташқи сабабларга кўра юз бериши мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter