ЁММни ҳисобдан чиқариш ҳисобини қандай юритиш керак

01.01.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЁММни сарфлаш меъёрларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ҳажмини тасдиқлаш;
– ЁММни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби;
– фойда солиғини ҳисоблашда ЁММ учун чегириб ташланмайдиган харажатлар;
– табиий камайиш туфайли ЁММни ҳисобдан чиқариш.

Эътибор беринг
Тавсияга янги 19-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартириш киритилди.

ЁММни сарфлаш меъёрларини қандай аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ҳажмини тасдиқлаш мумкин 

ЁММ корхона чиқими сифатида меъёрлар бўйича ҳисобдан чиқарилади. Автомобиль ҳаракатланувчи таркиб учун ёқилғи-мойлаш материаллари сарфи меъёрлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланган (28.07.2003 й. 05-20-сон қарор).

Тавсия қиламиз

Агар автомобилингиз маркаси учун тасдиқланган ёқилғи сарфлаш меъёрлари бўлмаса, уларни ишлаб чиқарувчи – завод томонидан берилган автомобилнинг техник тавсифларидан – автомобилнинг техник ҳужжатларидан ёки ишлаб чиқарувчи – заводнинг расмий сайтидан топиш мумкин.

Сарфланган ЁММ ҳажми ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Йўл варақаси автомобиль йўл босган километрлар учун ёқилғи сарфини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

2024 йилда йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламасдан, босқичма-босқич электрон шаклга ўтиш бошланди. Тижорат асосида юк ва йўловчилар ташишда электрон йўл варақаларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби Вақтинчалик низом билан белгиланган .

 Йўл варақаси бўлмаган автомобилларни йўналишга чиқариш тақиқланади. Бунда юк ташиш алоҳида фаолият тури ҳисобланмайдиган корхоналар ўзларининг юк ёки йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланганда ҳам йўл варақалари расмийлаштириши шарт.

Тавсия қиламиз

Агар юк ташиш корхонангиз учун алоҳида фаолият тури ҳисобланмаса, аммо бунда балансингизда юк ёки йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари мавжуд бўлса, ўзингиз учун йўл варақаси шаклини ишлаб чиқинг.

Маълумот учун
  • Юк автомобили учун йўл варақаси қандай расмийлаштирилишини тавсияда ўқинг. 

Юк ташувчи корхоналар ҳайдовчига имзо қўйдириб, ҳар куни – бир иш куни (смена) учун қоғоз йўл варақасини олдинги иш куни учун берилган йўл варақасини топшириш шарти билан берадилар.

Агар ҳайдовчи бир суткадан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг