Муддатли битимларга солиқлар қандай солинади
Тавсияда:
– муддатли битимларнинг молиявий воситалари;
– битимни муддатли битим сифатида тавсифлаш;
– муддатли битимларга солиқ солиш:
муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича фойда солиғи;
ҚҚС;
– бухгалтер учун муддатли битимлар билан ишлаш бўйича қисқача услубиёт.
Муддатли битим – бу товарларни бериш ёки хизматлар кўрсатиш шартномада қатъий белгиланган қиймат бўйича келишилган муддат тугагач амалга ошириладиган келишув
. Бошқача айтганда, битимни муддатли битим деб эътироф этиш учун 3 та мезон бажарилиши лозим:
1) шартнома мажбуриятларининг кечиктириб бажарилиши, яъни товарни бериш ёки хизмат кўрсатиш шартнома тузилган санадан кечроқ содир бўлади;
2) қатъий белгиланган нарх, яъни қиймат шартнома имзоланаётганда белгиланади ва кейинчалик ўзгармайди;
3) шартнома тузилган санадан уни бажариш санасигача бўлган вақт оралиғи, яъни шартномани тузиш ва бажариш ўртасида муайян муддат ўтади.
Муддатли битимларнинг молиявий воситалари нима
Муддатли битимларнинг молиявий воситалари (ҳосилалар) алоҳида тартибда ҳисобга олинади. Муддатли битимларнинг молиявий воситаси – бу шартнома томонлари ҳуқуқ ва мажбуриятларининг асос активга нисбатан тақсимланиши бўйича ва томонлар мажбуриятларининг бажарилишига тўғри келадиган сана кўрсатилган шартномадир
.
Энг кенг тарқалган ҳосилалар – бу:
- фьючерс – активни келгусида сотиш ва сотиб олиш бўйича стандартлаштирилган биржа шартномаси. Клиринг маркази орқали ҳисоб-китоб санасида бажарилиши мажбурийдир;
- форвард – актив (товар, валюта, қимматли қоғоз)нинг келгусида олдиндан белгиланган нархда олди-сотдиси тўғрисидаги шартнома. Белгиланган муддатда ҳар икки томон учун бажарилиши мажбурийдир;
- опцион – шартнома бўлиб, унга кўра бир томон (опцион харидори) бошқа томондан (опцион сотувчисидан) олдиндан белгиланган нархда муайян миқдордаги асос активни сотиб олиш («колл» опциони) ёки сотиш («пут» опциони) мажбуриятини эмас, балки ҳуқуқини сотиб олади. Опцион эгасининг хоҳишига кўра ижро этилади.
Опционнинг ўзига хос хусусияти ва унинг муддатли битимларнинг бошқа молиявий воситаларидан фарқи шундаки, фьючерс ва форвардда ижро иккала томон учун ҳам мажбурийдир, опционда эса – опцион эгасининг танловига кўра
.
Муддатли битимлар молиявий воситаларининг асос активи – бу муддатли битимнинг предмети. Қуйидагилар асос актив бўлиши мумкин:
- хорижий валюта;
- қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк;
- фоиз ставкалари;
- кредит ресурслари;
- нархлар ёки фоиз ставкалари индекслари;
- муддатли битимларнинг бошқа молиявий воситалари.
Муддатли битимларнинг молиявий воситалари билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар муддатли битимларнинг иштирокчиларидир.
Сиз асос активни етказиб бериш шартларини назарда тутувчи битимни муддатли битимларнинг молиявий воситасига доир операция ёки ижрони кечиктирган ҳолда битим предметини етказиб беришга доир битим деб эътироф этиб, мустақил равишда тавсифлашга ҳақлисиз
. Бошқача айтганда, сиз битимни муддатли битимлар молиявий воситасига доир операция деб эътироф этишингиз ва тегишли тарзда унга солиқ солишингиз ёки уни ижрони кечиктирган ҳолда амалга ошириладиган оддий олди-сотди битими деб эътироф этишингиз ва унга умумий қоидалар бўйича солиқлар солишингиз мумкин.
Битимларни муддатли битимлар молиявий воситаларига доир операциялар тоифасига киритиш мезонларини (бундан хеджирлаш операциялари мустасно) солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатида белгилаб қўйинг.
Муддатли битимларнинг молиявий воситалари қуйидагиларга бўлинади:
1) уюшган бозорда муомалада бўлган;
2) уюшган бозорда муомалада бўлмаган.
Муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситалари бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга мувофиқ келиши керак
:
- уларни тузиш, муомалада бўлиши ва бажарилиши тартиби Ўзбекистон қонунчилигига ёки чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ шундай ҳуқуққа эга бўлган савдолар ташкилотчиси томонидан белгиланса;
- муддатли битимлар молиявий воситаларининг нархлари тўғрисидаги ахборот ОАВда эълон қилинса ёхуд савдоларнинг ташкилотчиси ёки бошқа ваколатли шахс томонидан ҳар қандай манфаатдор шахсга муддатли битимнинг молиявий воситасига доир операция амалга оширилган санадан кейин 3 йил ичида берилиши мумкин бўлса.
Агар битим уюшмаган бозорда тузилса ва унинг шартлари асос активини етказиб беришни назарда тутса, у фақат бундай битим шартларига мувофиқ асос активни етказиб бериш у тузилган кундан кейинги учинчи кундан олдин амалга оширилмаган тақдирдагина муддатли битимларнинг молиявий воситаси сифатида тавсифланиши мумкин.
Уюшмаган бозорда тузиладиган ва шартлари асос активни етказиб беришни назарда тутмайдиган битим фақат муддатли битимларнинг молиявий воситаси сифатида тавсифланиши мумкин.
Битимларни тузиш санасида уларнинг шартларида белгиланган ижро этиш усулига қараб барча муддатли битимлар қуйидагиларга бўлинади:
- етказиб бериладиган – битим предметини (асос активни) етказиб беришни ёки асос активни етказиб бериш шарти билан муддатли битимларнинг бошқа молиявий воситасини тузишни назарда тутади. Масалан, шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга қимматли қоғозлар ёки бошқа мол-мулкни белгиланган муддатда қатъий белгиланган нархда топшириши шарт;
- ҳисоб-китобли (етказиб берилмайдиган) – асос активни етказиб беришни назарда тутмайди, лекин келгусида битим тарафларининг ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартибини битим предмети нархининг ёки бошқа миқдорий кўрсаткичининг тарафлар томонидан белгиланган кўрсатилган кўрсаткич миқдорига нисбатан ўзгаришига қараб белгилайди. Масалан, фермер ўз маҳсулотини келгусида сотиш учун 120 минг сўм нархда фьючерс сотиб олди. Сотиш пайтида маҳсулотнинг бозор нархи 100 минг сўмни ташкил этди. Фьючерс бўйича унга 20 минг сўм тўланади, шу билан шартнома бўйича мажбурият бажарилди;
- муддатли битимлар молиявий воситалари билан илгари амалга оширилган операцияларга қарама-қарши операциялар. Масалан, валютани сотиб олиш ва муайян муддатдан сўнг қайтариб сотишни назарда тутувчи СВОП-шартномалар. Шартноманинг бошқа томони эса, аксинча, дастлаб валютани сотади ва муайян муддатдан сўнг уни қайтариб сотиб олади.
.Битим муддатли битим деб тавсифланганда нималарга эътибор бериш керак
Шакл эмас, иқтисодий мазмун
Солиқ солишда битимларнинг иқтисодий мазмуни принципига мувофиқ битимнинг юридик шаклини эмас, балки унинг ҳақиқий иқтисодий мазмунини аниқлаш муҳимдир
. Бу шуни англатадики, ҳатто шартнома «муддатли» деб номланган бўлса ҳам, муддатли битим мезонларига ҳақиқатан ҳам риоя қилинаётганлигини ёки бу оддий тўловни кечиктириш эканлигини; асос активни етказиб бериш мавжудлиги ёки битим ҳисоб-китобли битим эканлигини аниқланг.
Битимни тавсифлаш
Солиқ ҳисоб сиёсатида бундай операциялар қандай тавсифланишини аниқланг: муддатли битимнинг молиявий воситаси сифатида ёки кечиктирилган оддий битим сифатида. Танлов солиқ базасига таъсир қилади.
Ҳужжатлар билан расмийлаштириш
Текширув чоғида бу айнан муддатли битимнинг воситаси эканлиги юзасидан асосномага эга бўлиш учун шартномада асос актив, томонларнинг ҳуқуқлари (мажбуриятлари), бажариш санаси, етказиб бериш ёки ҳисоб-китоб қилиш шартлари аниқ кўрсатилиши керак.
Солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Солиқ базасини аниқлашда бундай операциялар бўйича даромадлар (харажатлар)ни эътироф этиш пайтини (санасини) тўғри белгилаш муҳимдир. Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операция бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ижро этилиш санаси муддатли битимнинг молиявий воситасига доир операциянинг тугалланиш санасидир
.
Муддатли битимнинг молиявий воситаси бўйича мажбуриятлар қуйидаги ҳолда тугатилиши мумкин
:
Солиқ солиш мақсадларида бир турдаги қимматли қоғозларни етказиб бериш бўйича талаблар
:
– бир хил ҳажмдаги ҳуқуқларга эга бўлган;
– бир эмитент;
– бир турдаги;
– бир тоифадаги (хилдаги);
– битта пай инвестиция фондининг – пай инвестиция фондларининг инвестиция пайлари учун,
шунингдек, худди шу валютада пул маблағларини тўлаш бўйича талаблар;
- шартномаларнинг намунавий шартларига мувофиқ бўлган бош келишувда белгиланган тартибда, агар бундай тугатишда нетто-мажбуриятнинг суммасини белгилаш назарда тутилган бўлса;
- ташкил этилган савдоларнинг қоидалари ёки клиринг қоидалари шартларида тузилган шартномалардан келиб чиқадиган муқобил талабларни ҳисобга ўтказган ҳолда, агар бундай ҳисобга ўтказиш нетто-мажбуриятнинг суммасини аниқлаш мақсадида амалга оширилган бўлса.
Нетто мажбуриятлар – бу қарз мажбуриятлари ва дебиторлик талаблари ўртасидаги фарқдир. Масалан, «А» компанияси «В» компаниясидан 100 млн сўм, «В» компанияси эса «А» компаниясидан 70 млн сўм қарздор. «A» компаниясининг нетто-мажбурияти 30 млн сўмни ташкил этади. (100 – 70).
Клиринг деганда, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олиш тушунилади
.
Неттинг – бу мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули
.
Муддатли битимларга қандай солиқлар солинади
Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича фойда солиғи
Солиқ солиш мақсадларида муомалада бўлган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича:
– ҳисобот (солиқ) даври мобайнида олиш керак бўлган вариацияга оид маржанинг суммаси. Вариацияга оид маржа – бу савдолар ташкилотчиси ёки клиринг ташкилоти томонидан ҳисоблаб чиқиладиган ва савдолар ташкилотчилари ва (ёки) клиринг ташкилотлари томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ муддатли битимлар иштирокчилари томонидан тўланадиган (олинадиган) пул маблағлари суммаси;
– муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича ҳисобот (солиқ) даври ичида олиниши керак бўлган, шу жумладан етказиб бериш операциялари бўйича ҳисоб-китоблар тартибидаги бошқа суммалар;
– вариацияга оид маржанинг ҳисобот (солиқ) даврида тўланиши лозим бўлган суммаси;
– муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича ҳисобот (солиқ) даври ичида тўланиши лозим бўлган бошқа суммалар, шунингдек етказиб бериш битимлари бўйича ўтказиладиган асос активнинг қиймати;
– муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситаларига доир операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
- солиқ базасини ҳисобот (солиқ) даврида олиниши керак бўлган барча асос активлар билан тузилган битимларга доир даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг. Тегишинча, салбий фарқни бундай операциялардан кўрилган зарар деб эътироф этинг
.
Муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича:
– муддатли битимнинг молиявий воситасига доир операция иштирокчиларидан бири ҳисобот (солиқ) даврида олиши лозим бўлган пул маблағларининг суммалари;
– муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича, шу жумладан етказиб бериш операциялари бўйича ҳисоб-китоблар тартибида ҳисобот (солиқ) даври мобайнида олиниши лозим бўлган бошқа суммалар;
– муддатли битимнинг молиявий воситасига доир операция иштирокчиларидан бири операция бажарилганда (тугалланганда) ҳисобот (солиқ) даврида тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси;
– муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича ҳисобот (солиқ) даври ичида тўланиши лозим бўлган бошқа суммалар, шунингдек асос активни етказиб беришни назарда тутувчи битимлар бўйича бериладиган асос активнинг қиймати;
– муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
- солиқ базасини ҳисобот (солиқ) давридаги барча асос активлар билан мазкур операцияларга доир даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг. Салбий фарқни тегишинча бундай операциялардан кўрилган зарар деб эътироф этинг
.
Муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарларни кейинги солиқ даврларида шунга ўхшаш операциялар бўйича солиқ базасини камайтиришга олиб боришингиз мумкин.
Солиқ солиш мақсадларида битимнинг ҳақиқий нархи қуйидаги ҳолларда бозор нархи деб эътироф этилади:
- муддатли битимларнинг муомалада бўлган молиявий воситалари бўйича – агар у битимни тузиш санасида савдо ташкилотчиси томонидан рўйхатга олинган мазкур молиявий воситага доир тузилган битимларнинг энг юқори ва энг паст нархи ўртасидаги оралиқда (нархлар оралиғида) бўлса
.
Агар айни бир муддатли битимларнинг молиявий воситаси бўйича битимлар икки ва ундан ортиқ савдо ташкилотчиси орқали амалга оширилган бўлса, муддатли битимларнинг иштирокчиси нархлар оралиғидан битимнинг ҳақиқий нархини солиқ солиш мақсадларида бозор нархи деб эътироф этиш учун фойдаланадиган савдо ташкилотчисини мустақил равишда танлашга ҳақли.
Савдолар ташкилотчисида тегишли битим тузилган санадаги нархлар оралиғи тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг охирги 3 ой ичида бўлиб ўтган савдолар бўйича маълумотларидан фойдаланилади;
- муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситалари бўйича – агар у муддатли битимни тузиш санасидаги муддатли битимлар молиявий воситасининг ҳисоб-китоб қийматидан ошиш (пасайиш) томонга кўпи билан 20 фоизга фарқ қилса
.
Муддатли битимлар молиявий воситаларининг тегишли турлари ҳисоб-китоб қийматини аниқлаш тартибини қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича ваколатли орган – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилайди.
Агар муомалада бўлмаган муддатли битим молиявий воситасини реализация қилишнинг (сотиб олишнинг) ҳақиқий нархи унинг ҳисоб-китоб қийматидан ошиш (пасайиш) тарафга кўпи билан 20 фоиз фарқ қилса, даромадлар (харажатлар) 20 фоизга оширилган (камайтирилган) ҳисоб-китоб қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Своп-контрактдаги мажбуриятлар (талаблар) бўйича олинган даромадлар ва қилинган харажатларни муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича тегишли солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинг.
Биржа ва биржадан ташқари савдоларда қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича сотувчининг, шу жумладан норезидентнинг даромадларига фойда солиғи солинмайди
.
Сотувчи (бундан эмитент мустасно) қуйидагиларда битимларни амалга оширганда ИЛМАга йиғим тўлайди:
- қимматли қоғозларга доир ташкил этилган биржадан ташқари савдоларда – битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида;
- эмиссиявий қимматли қоғозларга доир биржа савдоларида – битим суммасининг 0,01 фоизи миқдорида.
ҚҚС
Солиқ солиш тартиби муддатли битим турига боғлиқ.
Оддий муддатли битим
Агар муддатли битим товарларни (хизматларни) оддий реализация қилиш сифатида тавсифланса, унга умумий тартибда ҚҚС солинади. Яъни бу ҳолда солиқ базасини ушбу товарларнинг (хизматларнинг) шартномада кўрсатилган, бироқ реализация қилиш санасидаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган қийматидан паст бўлмаган қиймати сифатида аниқланг
.
Реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санани ҳам умумий тартибда – Солиқ кодекси 242-моддасига мувофиқ, бозор қийматини эса – трансферт нархни белгилаш тўғрисидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланг.
Умумий қоидага кўра, қуйидагилар реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади:
- товарлар бўйича – маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар у ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса
.
Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади;
- хизматлар бўйича – хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана.
Маълумот учун
- Реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санани аниқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган вазиятлар ҳақида тавсияда ўқинг.
Ун заводи нон заводига бир тоннаси 3 млн сўмдан 100 тонна ун сотади. Битимнинг умумий суммаси – ҚҚСсиз 300 млн сўм.
Шартнома тузилган сана – 1 март.
Товарни етказиб бериш санаси – 1 июнь (3 ойдан кейин).
Тўлов санаси – 15 июнь.
|
Солиқлар |
Солиқ солиш |
|
|
сотувчида |
харидорда |
|
|
ҚҚС |
Солиқ базаси – 300 млн сўм. Ҳисобланадиган ҚҚС – 36 млн сўм (300 х 12%). Реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган ва ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана – 1 июнь |
«Кирувчи» ҚҚС 36 млн сўм товар ва ҳисобварақ-фактура олингандан кейин -–1 июнда ҳисобга олишга қабул қилинади. |
|
Фойда солиғи |
Тушум реализация қилиш пайтида – 1 июнда жами даромадга киритилади. Товарнинг таннархи ва ушбу даромад билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар тушумдан чегириб ташланади. Фарққа 15% ставка бўйича фойда солиғи солинади |
300 млн сўм тайёр маҳсулот таннархини шакллантиришда харажатлар таркибида ҳисобга олинади. |
Мазкур муддатли битимнинг ўзига хос хусусиятлари:
- шартнома тузилган сана ва ҳақиқатда етказиб бериш ўртасида 3 ой ўтади;
- солиқ мажбуриятлари шартнома тузиш пайтида эмас, балки товарни ҳақиқатда топшириш пайтида юзага келади;
- нарх олдиндан қатъий белгиланади, бу эса томонларни бозордаги ўзгаришлардан ҳимоя қилади.
Молиявий воситалар билан муддатли битимлар
Муддатли битимларнинг молиявий воситаларини реализация қилишда солиқ базасини қуйидагича аниқланг:
- муомалада бўлмаган – асос активнинг шартномада кўрсатилган, лекин реализация қилинган санадаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қийматдан паст бўлмаган қиймати сифатида
; - етказиб бериладиган муддатли битимларда муомалада бўлган воситалар бўйича – асос актив реализация қилиниши керак бўлган ва ушбу ҳосила биржа тасдиқлаган таснифлаш шартларига мувофиқ белгиланган қиймат сифатида
; - муомалада бўлган ва етказиб бериш опцион контрактлари бўйича – асос активни реализация қилиш амалга оширилиши керак бўлган ва ҳосила биржа томонидан тасдиқланган таснифлаш шартларига мувофиқ белгиланган, лекин реализация қилиш санасидаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилганидан паст бўлмаган қиймат сифатида
.
Муомалада бўлган ҳосиланинг таснифи биржанинг ушбу ҳосила шартларини белгиловчи ҳужжати ҳисобланади.
Муддатли битимлар бўйича солиқ базасини ҳисоблашда товар (хизмат) ёки асос активнинг нархини акцизлар ҳисобга олинган (акциз тўланадиган товарлар учун) ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланг
.
Қимматли қоғозлар ва ҳосила молиявий воситаларни реализация қилишга ҚҚС солинмайди, асос активни реализация қилиш бундан мустасно. Ҳосила молиявий воситани амалга ошириш деганда
:
- унинг асос активини реализация қилиш;
- контракт бўйича мукофотлар ва вариацияга оид маржа суммаларини тўлаш;
- ҳосила молиявий воситалар шартларига мувофиқ асос актив тўлови бўлмаган ҳосила молиявий восита тарафларининг бошқа даврий ёки бир марталик тўловлари.
Масалан, контракт асос активни етказиб беришни назарда тутади, ҚҚС солинадиган товарлар асос актив бўлади. Бундай активни реализация қилишда солиқ базасини ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш керак. Бунда солиқ фақат асос активни реализация қилишдан олинган тушум суммасидан тўланади. Контракт бўйича мукофотлар, вариацияга оид маржа суммалари ва бошқа тўловлар солиқ базасига киритилмайди.
Компания нефть учун фьючерс контрактини тузди.
Контракт тузилган сана – 10 январь.
Тузилган вақтда контракт нархи – 5 млрд сўм.
Кафолат таъминоти (депозит маржаси) – 500 млн сўм.
Битимнинг бориши:
- 15 январь: ижобий вариацияга оид маржа +200 млн сўм;
- 20 январда: салбий вариацияга оид маржа –150 млн сўм;
- 25 январь: ижобий вариацияга оид маржа +300 млн сўм;
- 30 январь: позицияни муқобил битим билан ёпиш.
Якуний молиявий натижа: +200 – 150 + 300 = +350 млн сўм. (фойда).
Бухгалтер учун муддатли битимлар билан ишлаш бўйича қисқача услубиёт
1. Солиқ ҳисоб сиёсатида муддатли битимларни қандай тавсифлашни белгиланг: товарни (хизматни) реализация қилиш бўйича оддий ва муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир.
2. Шартномада ҳар бир муддатли битим бўйича барча муҳим шартларни ёзинг: асос актив, бажарилиш санаси, томонларнинг ҳуқуқлари (мажбуриятлари), бажарилиш усули (активни етказиб бериш ёки ҳисоб-китоб қилиш).
3. Битимни амалга оширишда етказиб бериш (ҳисоб-китоб) фактини, суммани, курс фарқларини (агар валюта бўлса), таннарх ва тушумни ҳужжатлаштиринг.
4. Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда Солиқ кодекси 328-моддасида назарда тутилган бундай битимлардан олинган даромадларни (харажатларни) ҳисобга олинг.
5. ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда: муддатли битимни тўғри тавсифлашда ҳосила молиявий воситаларни реализация қилиш бўйича айланмаларга солиқ солманг, уларнинг асос активини реализация қилиш бундан мустасно
.
6. Шубҳа туғилганда – битимнинг иқтисодий мазмунини асослашни билинг, текширув чоғида уни солиқ органларига тушунтиришга тайёр бўлинг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Алоҳида турдаги операциялар бўйича зарарларни қандай қилиб кўчириш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш керак
- Ишончли бошқарувда солиқ солишнинг алоҳида ҳоллари
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин
- Қайтар харид шартномаларини ҳисобга олиш
- Трансферт нархини шакллантиришда солиқ назорати ўтказилишининг тартиби қандай бўлиши керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter