2026 йил январдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

05.01.2026

 

2026 йил 1 январдан бошлаб:

 

Белгиланишича, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш фақат «эскроу» ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

(27.01.2025 й. ПФ-11-сон «Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони)

 

Белгиланишича, тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш ва яшил ҳудудларни асраш мақсадида пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.

(30.01.2025 й. ПФ-16-сон «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони)

 

Статистика органларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда қуйидаги интерактив хизмат турлари жорий этилади:

  • ҳисоботларни топширишда корхона ва ташкилотларга маслаҳат берувчи «Маслаҳатчи» сунъий интеллектга асосланган интерактив хизмати;
  • фойдаланувчиларга статистик маълумотларни тез излаб топишга кўмаклашувчи «Таҳлилчи» сунъий интеллектга асосланган консультатив хизмати;
  • статистик кузатувларни телефон ёрдамида ўтказиш имконини берувчи «Call-марказ» фаолияти.

(24.02.2025 й. ПФ-27-сон «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони)

 

Қуйидагиларнинг янги рўйхати кучга киради:

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари;
  • Миллий ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишлари.

(19.03.2025 й. ПФ-50-сон «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони)

 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10%дан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

(Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2025 й. 194-сон «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори)

 

Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

  • текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;
  • мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;
  • иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;
  • бир йил ичида тўртинчи марта қоидабузарликка йўл қўйганлик учун жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

(23.05.2025 й. ПҚ-190-сон «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори)

 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра:

а) давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади. Бунда:

  • экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг беш фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
  • иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди;

б) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган ва/ёки товарлари (ишлари, хизматлари) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга давлат харидлари иштирокчиларига воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 30% чегирма берилади ҳамда улар томонидан қўшимча закалат маблағлари киритиш талаб этилмайди;

в) давлат буюртмачилари электрон кооперация портали, электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг