Импорт операциялари қандай амалга оширилиши керак
Тавсияда:
– импорт операцияларининг ҳисоби;
– импорт битимларининг босқичлари;
– Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
– товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш;
– товарларни сертификатлаш.
Тавсияга Президентнинг қуйидаги фармонларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон;
- 19.01.2026 йилдаги ПФ-5-сон;
- 27.08.2026 йилдаги ПФ-174-сон.
Ташқи савдо контрактлари бўйича ҳужжат айланиши «E-kontrakt» ахборот тизими орқали юритилади.
Ундан фойдаланиш бўйича қўлланмани бу ерда юклаб олиш мумкин.
2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомиллари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам амалга оширилади
.
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби махсус Низом билан белгиланган.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, «E-kontrakt» тизимида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктираётган ишончсиз хорижий ҳамкорлар реестри шакллантирилган. Реестр ҳар куни янгиланади, унга Ўзбекистон резидентларига 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ ортиқ қарздор бўлган хорижий компаниялар киритилади.
Янги шартномани рўйхатдан ўтказишда тизимнинг ўзи контрагентни текширади. Агар Ўзбекистон резидентларига валюта тушумини қайтаришда муаммолар юзага келса, дастур дарҳол огоҳлантириш беради.
Бундай вазиятларда субъектларга ташқи иқтисодий битимларни фақат олдиндан тўлов шарти билан амалга ошириш тавсия этилади.
Маълумот учун
2026 йилдан бошлаб импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг тўққиз ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотлар – уч ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади 

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter