Импорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

07.08.2026
author avatar

Рустам КАБУЛОВ

Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– импорт операцияларининг ҳисоби;
– импорт битимларининг босқичлари;
– Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
– товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш;
– товарларни сертификатлаш.

Эътибор беринг

Тавсияга Президентнинг қуйидаги фармонларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

Эътибор беринг

2025 йил 19 майдан бошлаб ташқи савдо контрактлари бўйича ҳужжат айланиши фақат «E-kontrakt» ахборот тизими орқали юритилади.

«ТИФ-Контракт» дастури, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатишнинг имкони йўқ. «E-kontrakt» тизимидан фойдаланиш бўйича қўлланмани бу ердан юклаб олиш мумкин.

2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомиллари «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади .

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби махсус Низом билан белгиланган.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, «E-kontrakt» тизимида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктираётган ишончсиз хорижий ҳамкорлар реестри шакллантирилган. Реестр ҳар куни янгиланади, унга Ўзбекистон резидентларига 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ ортиқ қарздор бўлган хорижий компаниялар киритилади.

Янги шартномани рўйхатдан ўтказишда тизимнинг ўзи контрагентни текширади. Агар Ўзбекистон резидентларига валюта тушумини қайтаришда муаммолар юзага келса, дастур дарҳол огоҳлантириш беради.

Бундай вазиятларда субъектларга ташқи иқтисодий битимларни фақат олдиндан тўлов шарти билан амалга ошириш тавсия этилади.

Эътибор беринг
2026 йилдан бошлаб импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг тўққиз ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотлар – уч ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади 
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг