Асосий воситаларнинг оператив ижараси қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ижарага бериладиган мол-мулк;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш;
ижарага берувчида;
ижарага олувчи (ижарачи)да;
– коммунал харажатларни ҳисобга олиш;
– солиқларни тўлаш:
ижарага берувчи томонидан;
ижарага олувчи (ижарачи) томонидан.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунга;
- Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг 27.12.2025 йилдаги VII-18-207-14-0-K/25-сон Қарори.
Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномасига ўзгартиришлар қилинганда ижаранинг таснифланиши қайта кўриб чиқилади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди
.
Ижарага нималарни бериш мумкин
Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин
.
Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин
:
- ер участкалари;
- корхоналар;
- бинолар;
- иншоотлар;
- ускуналар;
- транспорт воситалари;
- фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа мол-мулк (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).
Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.
Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши зарур
. Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter