Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
Баъзи бухгалтерлар 20 январь куни мол-мулк солиғи бўйича проактив ҳисоботлар билан боғлиқ «сирли воқеа»га дуч келишди. Кимдир уларнинг ўрнига «автомат» ҳисоботни топшириб юборган! Ҳамкасблар эса бу ишни қилмаганликларини айтишмоқда, жўнатиш IP-манзили бегона, бу қандай «тузоқ» эканлиги номаълум...
Ваҳима қилманг, ҳамма нарса шундай бўлиши керак. Buxgalter.uz бу ҳақда ёзган эди, солиқчиларнинг ўзлари эса 12 январь куни бўлиб ўтган вебинарда бу саволга жавоб беришди.
Агар банд бўлиб, бу маълумотни ўтказиб юборган бўлсангиз, буларнинг барчаси қандай ишлашини яна бир бор тушунтирамиз:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
СК 81-моддасининг 5-қисмига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, ЖШДС, ижтимоий солиқ, ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини солиқ органлари электрон шаклда проактив тартибда шакллантиради.
Муддатидан роппа-роса 5 кун олдин бухгалтер бундай «автомат»ни олади. У уни диққат билан ўрганиб чиқиши ва агар хатолар/ноаниқликлар мавжуд бўлса, 5 кун ичида ушбу ҳисоботга тузатишлар киритиши ва уни юбориши керак. Ёки –агар тафовутлар бўлмаса, шунчаки юбориши зарур.
Энди асосийси: 5 кун ичида ҳеч нарса қилмаган бўлсангиз, нима бўлади?
Бу ҳолда тизим сиз солиқ ҳисоб-китобига тўлиқ қўшиласиз деб ҳисоблайди ва ўз вақтида ҳисоботни қандай бўлса, шундайлигича юборади.
❖
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича проактив ҳисобот: вебинар якунлари.
❖
Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобот топширган бўлсангиз, «автомат шакл»ни нима қилиш керак.
Эътибор беринг
Проактив ҳисоботлар тизими янги бўлиб, унда техник хатолар мавжуд. Масалан, сизда «Автомат» пайдо бўлиши ва солиқ солиш объектлари бўлмаган тақдирда ҳам солиқ ҳисобланиши мумкин.
Нима учун «Автомат» бўлимини «бўш» компаниялар бўйича ҳам текшириш муҳимлигини ТА-VАТ бухгалтерия компанияси асосчиси Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()