Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак
Тавсияда:
– Ҳисоб-китобни тақдим этиш;
– Ҳисоб-китобни тузиш тартиби:
«жадвал усти» қисми;
жами даромад;
чегириладиган харажатлар;
солиқ солинадиган фойда;
имтиёзлар;
ноль даражали ставка қўлланиладиган фойда;
солиқ базаси;
жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича фойда;
солиқ ставкаси;
пасайтирилган солиқ ставкаси;
ногиронлар меҳнатидан фойдаланганда тузатишлар киритиш;
солиқ суммаси;
бўнак тўловлари;
Президентнинг ПҚ-5252-сон қарори бўйича солиқларни камайтириш;
ДМ рўйхатга қўйилишидан олдин норезидентдан ушлаб қолинган солиқ миқдори;
ДМнинг соф фойдаси;
бюджетга тўланадиган солиқ.
Эътибор беринг
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган:
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун;
- Президентнинг 30.12.2025 йилдаги ПФ-269-сон Фармони;
- 2026 йил учун солиқ ҳисоботларининг янги шакллари.
Ҳисоб-китобни қачон тақдим этиш керак
Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври – чорак, солиқ даври – йил.
Фойда солиғи ҳисоб-китобини чоракда бир марта тузинг ва солиқ органларига қуйидаги муддатлардан кечиктирмай (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) тақдим этинг
:
- 20 апрелда – I чорак учун;
- 20 июлда – II чорак учун;
- 20 октябрда – III чорак учун;
- кейинги йилнинг 1 мартида – IV чорак учун.
Фақат йил якунлари бўйича Ҳисоб-китобни қуйидаги тақдим этувчилар:
- бюджет ташкилотлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативлари бундан мустасно.
Агар уларда даромад бўлмаса, Ҳисоб-китобни тақдим этишлари шарт эмас.
Фойда солиғи бўйича ҳисобот Ҳисоб-китоб ва унга иловалардан иборат. Барча иловалар ҳам ҳар чоракда тўлдирилмайди. Иловаларни тўлдириш даврийлигига маълумотномада қаранг.
Ҳисоб-китоб қандай тартибда тузилади
Фойда солиғи ҳисоб-китобини сўмда тўлдиринг.
Барча кўрсаткичларни йил бошидан ўсиб борувчи якун билан акс эттиринг. Масалан, II чорак учун Ҳисоб-китобни тузишда биринчи ярим йиллик кўрсаткичларини акс эттиришингиз лозим.
Ҳисоб-китобнинг «жадвал усти» қисми қандай тўлдирилади
«Ҳисоб-китоб тафсилотлари» бўлимида 32 солиқ коди, йил, давр ва Ҳисоб-китоб турини танланг. Туман солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жой бўйича автоматик равишда кўрсатилади.
Жадвал устида қуйидагилар автоматик тарзда тўлдирилади:
- СТИР;
- ҳужжат тури коди (ҳисоб-китоб – 1, қайта ҳисоб-китоб – 2);
- ҳисобот ва солиқ даври;
- солиқ тўловчининг тўлиқ номи, жойлашган ери, почта манзили;
- Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати. Масалан, 2026 йил I чорак учун Ҳисоб-китобда 20.04.2026 йил кўрсатилади;
- Ҳисоб-китоб...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter