Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин
Тавсияда:
– ноль ставкали ҚҚСни қўллаш:
экспорт операциялари бўйича;
Ўзбекистоннинг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш хизматлари бўйича;
халқаро ташиш билан боғлиқ хизматлар бўйича;
дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга товарлар (хизматлар)ни реализация қилишда;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда.
Тавсияга қуйидаги қонунларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон.
Ноль ставка қуйидагиларни англатади:
- бундай ставка бўйича солиқ солинадиган реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС ҳисобланмайди;
- бундай айланмада фойдаланиладиган харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинади.
Шу тариқа, ҳисобга олиш мақсадида реализация қилиш бўйича «ноль» ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.
Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг
:
- экспорт қилинадиган товарларни;
- илгари божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;
- божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;
- божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;
- чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
- халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
- Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган асбоб-анжомларни. Бу ҳолда ҳаво кемаларидан нормал даражада фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари асбоб-анжомлар деб эътироф этилади;
- уларни сотиб олиш бўйича ваколатли органга қимматбаҳо металларни, агар ушбу металларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз.
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳамда махсус рўйхатга киритилган товарларни (бундан пахта ва ғалла мустасно).
Фақат товар (хизмат)ларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган ҳолда ноль ставкали ҚҚС қўлланилади. Реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 240 ва 241-моддаларига асосан белгиланади.
Айрим ҳолларда ноль ставкали ҚҚС харидор 12% ставка бўйича етказиб берувчига тўлаган солиқни унга қоплаш (қайтариш) йўли билан қўлланилади
.
Бундай тартиб қуйидагилар томонидан товарлар (хизматлар) сотиб олинганда амал қилади:
- чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг)...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter