Товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойини қандай аниқлаш керак
Тавсияда:
– товарлар реализация қилинадиган жойни аниқлаш;
– товарларни жисмоний шахсларга электрон савдо платформалари орқали сотиш;
– хизматлар реализация қилинадиган жойни аниқлаш:
хизматлар қайси мол-мулк билан боғлиқ бўлса, ўша мол-мулкнинг жойлашган жойи бўйича;
хизматларнинг ҳақиқий кўрсатилаётган жойи бўйича;
харидор фаолият кўрсатаётган жой бўйича;
бажарувчи фаолият кўрсатаётган жой бўйича;
– ёрдамчи хизматлар реализация қилинадиган жойни аниқлаш;
– реализация қилинаётган жойни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Товарлар ва хизматлар реализация қилинганда ҚҚСни ушбу жараён Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилгандагина тўланг. Агар товарлар ва хизматларни республика ташқарисида реализация қилсангиз, солиқ тўланмайди.
Реализация қилиш жойини аниқлаш қоидалари Солиқ кодексининг 240 ва 241-моддаларида, хорижий компаниялар томонидан жисмоний шахсларга электрон савдо платформалари орқали сотиладиган товарлар учун эса (12.12.2026 йилдан) Солиқ кодексининг 278-моддасида келтирилган
. Товарлар ва хизматлар учун улар ҳар хил.
Товарларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Умумий қоидага кўра, қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилган тақдирда, Ўзбекистон товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади
:
1) товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса ва битим натижасида унинг ташқарисига чиқарилмаса;
2) жўнатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса.
Товар жўнатилган пайтни сотувчининг товарни тақдим этиш мажбурияти бажарилганлигини тасдиқлайдиган жўнатиш ҳужжати санасига қараб аниқланг. Масалан, товар-транспорт ёки товар юкхати тузилган санага қаранг.
Агар кўрсатилган шартлардан бирортаси бажарилмаса, товарларни реализация қилишдан ҚҚС тўламайсиз (истисно – хорижий компаниялар томонидан товарларни жисмоний шахсларга электрон савдо платформалари орқали реализация қилиш, қуйидаги бўлимда қаранг: Агар хорижий компания товарларни жисмоний шахсларга электрон савдо платформаси орқали сотса). Масалан, қуйидагилар сотилганда ҚҚС тўланмайди:
- хорижий давлат ҳудудида жойлашган бино ёки транспорт воситаси;
- битта хорижий давлатдан харид қилиниб, Ўзбекистон орқали транзит қилиб бошқа хорижий давлат ҳудудига олиб ўтилаётган товарлар.
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияга товар сотмоқда
Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига товар сотмоқда ва шу мақсадда уни экспорт божхона режимига жойлаштирмоқда.
Товарни реализация қилиш жойи қандай аниқланади? Ўзбекистон корхонасида ҚҚС солиш объекти юзага келадими?
.Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияга бошқа мамлакатда жойлашган товарни сотмоқда
Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига Германия ҳудудида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter