ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида «касаллик варақалари» қандай акс эттирилади

preview

Бухгалтерлар 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини шакллантиришда уларда тўланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари суммаси солиқ базасига тушмаганлигига дуч келишди. Ҳисоб-китобда ҳаммаси Ҳисоб-китобга 4-иловадаги 011-сатрда ва 5-иловадаги 012-сатрда тўғри акс эттирилди. Лекин 7-устундаги 040-сатрда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммаси кўрсатилади.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ кодексига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари Солиқ кодексининг 371-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга эмас, балки Солиқ кодексининг 377-моддаси бўйича бошқа даромадлар тарзидаги даромадларга киритилади.

Янги Низомга (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон) ШЖБПҲга мажбурий бадаллар фақат ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ушбу суммани ЖШДСдан чегирган ҳолда ҳисобланади .

«Касаллик варақалари» Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида – Ҳисоб-китобга 5-иловадан олинган маълумотлар асосида акс эттирилади. 7-устунда 5 (бошқа) рақами кўрсатилиши лозим.

Демак, Ҳисоб-китобдаги барча маълумотлар сизда тўғри акс эттирилади, меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад солиқ базасига киритилмайди.

Ягона муаммо – my.soliq.uz сайтидаги Ҳисоб-китобнинг ўзидаги эскирган йўриқнома. Билишимча, у яқин орада янгиланади.

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text213541_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobida_kasallik_varaqalari_qanday_aks_ettiriladi