Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– даромадларнинг турлари бўйича имтиёзлар;
– солиқ солинмайдиган даромадларнинг бошқа турлари;
– алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган имтиёзлар.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун;
- Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармони;
- 17.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1129-сон Қонун.
ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378–380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:
- жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
- даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.
Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган
Айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромадлари тўлиқ
ёки қисман
ЖШДСдан озод этилган.
Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар
|
Жисмоний шахслар |
Даромад тури |
|
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса |
Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари |
|
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган барча даромадлари бўйича |
|
Чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ушбу шахслар томонидан ўз хизматларида олинган барча даромадлар |
|
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ушбу шахслар томонидан ўз хизматларида олинган барча даромадлар |
|
Халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари |
Агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса, уларнинг ушбу... |

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter