Imtiyozlarni hisobga olgan holda JShDSni qanday hisoblash kerak

02.09.2026
author avatar

Umid HAMROYeV

soliq solish va moliyaviy hisob boʻyicha ekspert
author avatar

Dilorom SAIDOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– даромадларнинг турлари бўйича имтиёзлар;
– солиқ солинмайдиган даромадларнинг бошқа турлари;
– алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган имтиёзлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378–380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:

  • жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
  • даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.

Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган  

Айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромадлари тўлиқ ёки қисман ЖШДСдан озод этилган. 

Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар

 

Жисмоний шахслар

Даромад тури

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса

Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса

Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган барча даромадлари бўйича

Чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса

lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling