Ўтган йиллар учун тўланган солиқлар қандай ҳисобга олинади

preview

«Корхона томонидан 2023-2024 йиллар учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот такроран тақдим этилиши натижасида қўшимча тўлов шакллантирилиб, 2026 йил февраль ойида амалга оширилган. Ушбу харажатлар қайси даврда акс эттирилади?»

Buxgalter Proфойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором Саидова жавоб берди:

Экспертларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.

 

– Ўтган даврлардаги хатоларни тузатишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш хатонинг жиддий ёки жиддий эмаслигига боғлиқ.

Муҳим (жиддий) хатолар – бу жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шунчалик муҳимки, ўтган даврлар учун молиявий ҳисоботларни ишончсиз қилади .

Эътибор беринг

Муҳимлик даражасини ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

«Ҳисоб сиёсатлари конструкторлари» ушбу мажбурий ҳужжатни тезда шакллантириш имконини беради:

2026 йил учун бухгалтерия ҳисоби сиёсати конструктори;

2026 йил учун солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати конструктори.

 

Ўтган даврлардаги муҳим хатоларни тузатиш суммаси йил бошидаги тақсимланмаган фойда қолдиғини ўзгартириш йўли билан акс эттирилади ва ўтган йилнинг тегишли давридаги маълумотларга тузатиш киритилади.

Кичик хатолар жорий давр учун даромад (9340-ҳисобварақ) ёки ўтган йиллар учун харажатлар (9430-ҳисобварақ) сифатида акс эттирилади.

 

Бухгалтерия ҳисобидан фарқли ўлароқ, солиқ ҳисобида бошқа қоидалар амал қилади.

 

 

Солик мажбуриятларини бажариш Солик мажбуриятларини бажариш Солик мажбуриятларини бажариш /uz/publish/doc/text213914_utgan_yillar_uchun_tulangan_soliqlar_qanday_hisobga_olinadi