Ўзини ўзи банд қилганларни ишга қабул қилиш мумкинми

preview

«Айтинг-чи, ўзини ўзи банд қилган одамни ишга олиш мумкинми?»

Илгари мумкин эмас эди, энди эса баъзи ҳолларда бунга рухсат берилади!

Қандай шароитларда ўзини ўзи банд қилганлар билан бемалол меҳнат шартномасини тузишингиз мумкинлигини buxgalter.uz экспертлари тушунтирди:

Экспертларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланиш фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

 

Ушбу масала Президентнинг 08.06.2020 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарори билан тартибга солинади.

Бунда дастлаб ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-бандида шундай дейилган эди:

«2020 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ: <...> ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги  тўғрисидаги талаб сақлаб қолади.»

Бироқ Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон қарори билан унга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ энди ушбу банд қуйидагича кўринишга эга бўлди:

«2020 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ: <...> ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда мазкур фаолият йўналиши бўйича иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақлаб қолади; меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар (давлат фуқаролик хизматчилари бундан мустасно) бир вақтнинг ўзида рухсат берилган фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланиши мумкин».

Демак, меҳнат шартномаси бўйича ходимни ишга қабул қилишда у ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритаётганлигини текшириб кўринг. Агар шундай бўлса, бу фаолият меҳнат шартномаси бўйича фаолият турига тўғри келадими? Бу турлар моҳиятан қанчалик яқин бўлса, сизнинг хавфингиз шунчалик юқори бўлади.

Агар жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган фаолияти доирасида сизга ФҲШ бўйича ишларни (хизматларни) бажарса, солиқ идораси бундай муносабатларни «иш ҳақи» солиқларини қўшимча ҳисоблаш орқали меҳнат муносабатларига айлантириши мумкин. Тавсияларда хавф остида қолиш мумкин бўлган белгилар келтирилган:

 

 

Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш /uz/publish/doc/text214444_uzini_uzi_band_qilganlarni_ishga_qabul_qilish_mumkinmi