Солиқ тўловчи «манфий ЭҲФ»га қандай ариза бериши керак

preview

Реализация қилинган товарлар (хизматлар) етказиб бериш қийматини камайтириш томонга тузатиш киритиш учун етказиб берувчи манфий ЭҲФ тақдим этади. Бунинг учун my3.soliq.uz орқали тегишли ариза бериш лозим.

Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида.

Янги материалларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Юридик шахснинг my3.soliq.uz даги шахсий кабинетида – қайта алоқа хизмати орқали – «Юридик шахсларга ўтган давр учун фактураларни расмийлаштириш (тузатиш) имкониятини бериш»ни танланг.

Очилган «Ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш (тузатиш) имконияти тўғрисидаги мурожаатлар» бўлимида «Янгисини яратиш» тугмасини босинг.

Манфий ЭҲФ тақдим этиш учун мурожаат юборишда «Икки томонлама ҳисобварақ-фактура»ни танланг.

Субъектнинг СТИР / ЖШШИР ва номи автоматик равишда акс этади, телефон рақамини қўлда киритиш лозим.

Сўнгра ЭҲФ турини танланг – манфий («Қўшимча (манфий)») ва зарур маълумотларни тўлдиринг. «Юбориш» тугмасини босинг.

Юборилган ариза ҳолатини кузатиб боринг. Жараённи тезлаштириш учун қуйида кўрсатилган телефонлар орқали мутахассисга ёрдам сўраб мурожаат қилиш тавсия этилади.

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади. 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text214536_soliq_tulovchi_manfiy_ehfga_qanday_ariza_berishi_kerak