Апрель ойида фойдали бўлади:
Электрон товар-транспорт юк хатини қандай тузатиш ёки ўчириш мумкин
ЭТТЮХни тақдим этишда реквизитлар ёки бошқа маълумотлар нотўғри кўрсатилган, техник хатолик туфайли юк хати икки марта яратилган, ташиш бекор қилинган – ҳақиқий юклаб жўнатиш амалга оширилмаган ва ҳоказо. Бухгалтерга аллақачон яратилган ЭТТЮХни тузатиш ёки ўчириш зарурати туғилиши сабаблари кўп бўлиши мумкин.
Буни Didox мисолида қандай амалга ошириш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Didox электрон ҳужжат айланиши оператори лойиҳа раҳбари Антон ЛИ тушунтириб берди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Илгари расмийлаштирилган ва контрагент томонидан аллақачон имзоланган ЭТТЮХга қўшимча маълумотлар ва тузатишлар киритиш учун тузатувчи ЭТТЮХни расмийлаштириш ва унга янги маълумотларни киритиш керак бўлади
.
Тузатувчи ЭТТЮХни тўлдиришда сиз илгари расмийлаштирилган ЭТТЮХнинг ноёб ID-рақамини кўрсатасиз. Тузатиш киритувчи ЭТТЮХ расмийлаштирилгандан кейин дастлабки ЭТТЮХ бекор қилинган ҳисобланади.
Имзоланган ЭТТЮХга қандай тузатишлар киритиш мумкин
1. Тузатилиши/бекор қилиниши керак бўлган имзоланган ЭТТЮХни очинг.
2. Ҳужжат ID (Didox.uz) – электрон ҳужжат идентификаторини нусхаланг:

3. Ускуналар панелидаги «Нусха олиш» тугмасини босинг (юқори ўнг бурчакда). Аввалги ЭТТЮХ очилади. Ёки «Ҳужжат яратиш» тугмаси орқали «Янги ТТЮХ»ни яратинг.
4. Очиқ ТТЮХда ТТЮХнинг – «Тузатилган» турини танланг.

5. Тегишли майдонга эски товар-транспорт юк хатининг нусхаланган ID рақамини киритинг.

6. Керакли маълумотларни тузатинг.
Эътибор беринг
«Юкни олувчи» ва «Экспедитор» катакларидаги маълумотларни тузатиш мумкин эмас.
7. Ўзгаришларни сақланг ва тузатилган ҳужжатни ЭРИ ёрдамида имзоланг.
ЭТТЮХни қандай бекор қилиш (ўчириш) мумкин
Агар ЭТТЮХни бекор қилишингиз керак бўлса (дубликат ёки бошқа сабабларга кўра), юқоридаги 5 та банднинг биринчи қисмини бажаринг.
Кейинчалик жадвал қисмида қуйидаги катакларга 0 (ноль) қўйиш керак:
- миқдори;
- нархи;
- 1 км учун етказиб бериш нархи.
Бунда «Етказиб бериш нархи сўмда» катаги автоматик равишда нолга тенглашади.
Ҳужжатни «Ҳужжатни кўрсатиш» опцияси орқали олдиндан кўриш мумкин.
«Сақлаш» тугмасини боссангиз, ЭТТЮХ қораламаларда сақланади, агар дарҳол имзолансангиз, ҳужжат роуминг марказига юборилади.
Ўзгартиришлар киритилган тақдирда ҳам, ўчирилган тақдирда ҳам – тузатиш киритувчи ЭТТЮХ расмийлаштирилгандан сўнг, дастлабки ЭТТЮХ бекор қилинган деб ҳисобланади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади