Жисмоний шахс ШЖБПҲдан олинган маблағлардан ЖШДС тўлаши керакми

preview

Вазият: ташкилот 2023-2025 йилларда болаликдан II гуруҳ ногирони бўлган ходим иш ҳақининг бир қисмини ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирган. У бу маблағлардан солиқ даври тугашини кутмасдан фойдаланган. Шундан сўнг, Солиқ қўмитасидан ушбу суммадан – деярли 80 миллион сўмдан ЖШДС тўлаши кераклиги ҳақида хабарнома олди. Асос  – ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағлар қисмида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом .

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА регуляторнинг бундай қарори қонунийлигига шубҳа билдирди. Мана унинг далиллари:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха олиш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

 

– Солиқ органи «Халқ банки» ҳисоботида жисмоний шахс 2023-2025 йиллар давомида ШЖБПҲдан 664 066 659,2 сўм миқдоридаги маблағларни қайтарганини кўриб, бунинг натижасида 79 687 999,1 сўм миқдорида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган деб ҳисоблади. Энди бу сумма жисмоний шахсдан ундирилади...

Солиқ органи хабарномада 04.06.2010 йилаги 2111-сонли Низомнинг 8-бандига асосланади. Унга кўра, «Халқ банки» филиаллари ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар ШЖБПҲга ўз ихтиёри билан маблағ ўтказган жисмоний шахсларга тўланган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўғрисидаги маълумотларни ДСХОга тақдим этиши лозим. Мазкур Низомнинг 9-бандида шундай дейилган:

  • «Агар жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар тарзида келиб тушган маблағлар суммаси улар ўтказилган солиқ даври тугагунга қадар жисмоний шахсларга тўланса, ушбу маблағларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Масалан, ишловчи пенсионер 2010 йилда ўз аризасига асосан 600 000 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва бошқа даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда ўтказган ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланган. Айтайлик, 2010 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахснинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар суммаси 2 000 000 сўмни ташкил этди. 2010 йил 10 декабрда у шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан 2 300 000 сўм миқдоридаги маблағни, шу жумладан илгари шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда ўтказилган ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган маблағлар ҳисобидан 300 000 сўмни олган. Шундай қилиб, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан олинган 300 000 сўм миқдоридаги маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

 

Энди эътиборингизни 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонунга мувофиқ 2020 йил 1 январдан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга кирганига қаратмоқчиман. ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, 2007 йилги Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилган. 

Амалдаги кодекснинг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларига ЖШДС солинмайди.

Солиқ кодексининг 2, 3, 7, 11, 13 ва 75-моддаларига мувофиқ солиқ қонунчилигида қуйидагилар мустаҳкамлаб қўйилган:

  • НҲҲ ёки унинг қисмлари амалдаги Солиқ кодекси қоидаларига номувофиқ деб топилиши;
  • солиққа тортишнинг ягона принциплари;
  • солиқ тизимининг ягоналиги тамойили;
  • солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси тамойили.

Шунингдек, СКнинг 75-моддасига асосан солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодексига мувофиқ берилади.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

  • (2-б.) ШЖБПҲ тизимида иштирок этувчи фуқаролар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ёшга доир, ногиронлик бўйича давлат пенсиясини ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини (агар пенсиянинг ушбу тури жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ўзига тайинланса) олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда ШЖБПҲдан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга;
  • (11-б.) жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўлиб-бўлиб олинганда, ШЖБПҲга ўтказилган жамғармалар суммаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи ушбу тўловларни олишни хоҳлаган ойлар сонига бўлинади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш даври ва даврийлиги жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи томонидан белгиланади ва чекланмайди.

ШЖБПҲдан тўловни амалга ошириш тўлов тайинланган календарь ойдан кейинги ойда амалга оширилади;

  • (13-б.) ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларда амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи исталган вақтда ШЖБПҲдаги маблағлар қолдиғини бир йўла олиш ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш даври ва даврийлигини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

ЎРҚ-682-сон Қонуннинг 18 ва 46-моддаларига асосан хабарномада кўрсатилган 04.06.2010 йилдаги 2111-сон Низомнинг амалдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига зид бўлган қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши лозим, деган фикрдаман.

НҲҲлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши лозим. Ушбу ҳолатда 595-сонли ВМҚ йўриқномага қараганда юридик кучга эга.

Солиқ кодекси фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзларни тўғридан-тўғри кўзда тутади. Ва эскирган қоидаларга асосланиб, бу имтиёзларни асоссиз бекор қилиш ҳуқуқларни бузишдир.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text214899_jismoniy_shahs_shjbphdan_olingan_mablaglardan_jshds_tulashi_kerakmi