НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

01.07.2026
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– хатоларини тузатиш мумкин бўлган, аввал урилган фискал чеклар;
– чекни тўғрилаш ёрдамида тузатиладиган хатолар;
– my.soliq.uz тузатилган касса чекини шакллантириш;
– тузатиш киритишда муҳим жиҳатлар:
        товар номи, харид қиймати ва чек бўйича ҚҚС суммаларини;
        товарнинг қиймати ва ҚҚС суммаларини;
        сотилган товар ҳажми, ўлчов бирлиги ва МХИКни;
        комитент тўғрисида маълумотларни;
        тўлов шакли (нақд/терминал орқали) тўғрисида маълумотлар;
– чекларга тузатиш киритишни ҳисоботларда акс эттириш;
– кейинги чекларда хатоликларга йўл қўймаслик;
– нотўғри урилган чеклар билан боғлиқ вазиятни тузатиш;
– тузатилиши керак бўлган сотув чекида маркаланган товарлар мавжуд бўлганда амалга ошириладиган ҳаракатлар.

 

my.soliq.uz сайтининг «Шахсий маълумотлар» бўлимидаги «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот» интерактив хизмати функционали ёрдамида онлайн-НКТ чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Ушбу функционал онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, эндиликда комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларга тузатиш киритишингиз мумкин.

Эътибор беринг

Тузатилган чек ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилишидан олдин шакллантирилиши керак . Яъни, сотув чекига қуйидаги муддатларда тузатиш киритиш мумкин:

  • ҚҚС тўловчиларига сотув чекига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай ;
  • айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар эса ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай (йил якунлари бўйича – 15 февралдан кечиктирмай) .

Аммо Солиқ қўмитасининг идоранинг расмий телеграм-каналидаги тушунтиришларига асосан:

1) 2023 йил 1 январдан бошлаб берилган электрон чеклар ва онлайн-НКТ чекларида қуйидаги маълумотларга вақтинчалик чекловларсиз тузатиш киритиш мумкин:

  • ҚҚС ставкаси ва суммаси;
  • маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация рақами (МХИК);
  • комитентнинг СТИР; 
  • маҳсулотлар сони;
  • ўлчов бирлиги;
  • тўлов усули (нақд шаклда ёки банк картаси орқали).

Ушбу ўзгартиришлар ҳозирча Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилмаган, шу боис унда кўрсатилган муддатларни бузмасликни тавсия қиламиз.

2) ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай чек суммасига, яъни харид учун тўланган қийматга 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг