DAP Incoterms® 2020 атамаси қандай талқин қилинади
Тавсияда:
– етказиб бериш ва таваккалчилик;
– етказиб бериш жойи ёки пункти;
– транспорт тури, қадоқлаш, маркировкалаш ва харажатлар;
– товарни тушириш;
– экспорт (импорт) тозалашдан ўтказиш;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.
Етказиб бериш ва таваккалчилик
DAP (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Incoterms® 2020 (delivered at place – белгиланган жойда етказиб бериш) етказиб бериш базисида таваккалчилик сотувчи товарни юк туширишга тайёр бўлган етиб келган транспорт воситасида харидорнинг тасарруфига топширганида ўтади.
Сотувчи товарни белгиланган жойга ёки шу жойдаги келишилган пунктга етказиб бериш билан боғлиқ барча таваккалчиликларни ўз зиммасига олади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter