DDP Incoterms® 2020 атамаси қандай талқин қилинади

23.07.2026
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– етказиб бериш ва таваккалчилик;
– етказиб бериш жойи ёки пункти;
– транспорт тури, қадоқлаш, маркировкалаш ва харажатлар;
– товарни тушириш;
– экспорт (импорт) тозалашдан ўтказиш;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.

Етказиб бериш ва таваккалчилик

DDP (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Incoterms® 2020 (delivered duty paid – бож тўланган ҳолда етказиб бериш) етказиб бериш базисида товар сотиб олувчининг тасарруфига қуйидаги ҳолатда топширилган пайтда сотувчи товарни етказиб берган ҳисобланади:

  • олиб кириш учун зарур расмиятчиликлар бажарилган ҳолда;
  • етиб келган транспорт воситасида;
  • юкни туширишга тайёр ҳолатда;
  • номи кўрсатилган белгиланган жойда ёки шундай жойдаги келишилган пунктда.

Сотувчи товарни келишилган белгиланган жойга (пунктга) етказиб бериш билан боғлиқ барча таваккалчиликларни ўз зиммасига олади.

Ушбу базис, шу жумладан, занжирли сотувлар (серияли сотувлар) бўйича бир неча бор сотиш ҳолатларига, масалан, хом ашё товарлари савдосида қўлланилади.

Эътибор беринг
DDP базиси сотувчи учун мажбуриятларнинг энг юқори даражасини назарда тутади, чунки у олиб кириш божини ва қўлланиладиган солиқларни тўлаш учун жавобгар бўлади.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг