FOB Incoterms® 2020 атамаси қандай талқин қилинади
Тавсияда:
– етказиб бериш ва таваккалчилик;
– транспорт тури, қадоқлаш ва маркировкалаш;
– экспорт (импорт) тозалашдан ўтказиш;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.
Етказиб бериш ва таваккалчилик
FOB (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Incoterms® 2020 (free on board – кема бортида эркин) етказиб бериш базисида сотувчи товарни харидор томонидан белгиланган кемага, номи кўрсатилган юклаш портига етказиб беради.
Товарнинг йўқолиши ёки шикастланиши таваккалчилиги товар кема бортида бўлганида ўтади. Шу пайтдан бошлаб барча харажатларни харидор ўз зиммасига олади.
Базис, шу жумладан, занжир бўйича бир неча бор сотишга (серияли сотишга), масалан, хомашё товарлари савдосида қўлланилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter