CFR Incoterms® 2020 атамаси қандай талқин қилинади
Тавсияда:
– етказиб бериш, таваккалчилик ва суғурта;
– транспорт тури, қадоқлаш ва маркировкалаш;
– жўнатиш, ташиш ва тушириш;
– экспорт (импорт) тозалашдан ўтказиш;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.
Етказиб бериш, таваккалчилик ва суғурта
CFR (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Incoterms® 2020 (cost and freight – қиймат ва фрахт) етказиб бериш базисида сотувчи товарни кема бортида етказиб беради.
Товарнинг йўқолиши ёки шикастланиши таваккалчилиги у кема бортида бўлган пайтда ўтади. Шу боис, товар белгиланган жойга соз ҳолатда ва баён қилинган миқдорда етиб келганлигидан ёки умуман етиб келган-келмаганлигидан қатъи назар, сотувчи товарни етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятини бажарган деб ҳисобланади.
Сотувчи суғурта полисини сотиб олишга мажбур эмас, шу сабабли харидор суғурта қопламасини ўзи сотиб олиши керак.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter