253-сон ВМҚ бўйича хабарнома келди: бухгалтер нима қилиши керак

preview

Компаниялар кўчмас мулк объектлари бозор нархидан паст сотилганлиги ва улар бўйича ҚҚС қўшимча ҳисобланиши лозимлиги тўғрисида хабарномалар олишни бошлашди. Текширув ҳали бошлангани йўқ, лекин жавоб бериш учун муддат – 10 кун.

Қандай йўл тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради:

Муҳим янгиликлар ва экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Қайси нормалар қўлланилади

Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланган.

Солиқ органларининг солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқининг ўзи эса СК 248-моддаси 4-қисмида мустаҳкамланган: агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақлидир.

Бундай тузатиш киритиш тартиби 18.05.2026 йилдаги 253-сон ВМҚ Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тасдиқланган (2026 йил 19 майдан кучга кирган).

Бироқ солиқ органининг қарори узил-кесил ҳисобланмайди: солиқ тўловчи битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан унинг юзасидан низолашишга ҳақлидир .

Эътибор беринг: Низом фақатгина кўчмас мулкка тааллуқли эмас. Бозор нархидан келиб чиққан ҳолда солиқ базасини аниқлаш товарларнинг иккита гуруҳи бўйича амалга оширилади:

  • кўчмас мулк объектлари;
  • ёғоч маҳсулотлари – уларнинг идентификация кодлари кўрсатилган ёпиқ рўйхати Низомга 1-иловада келтирилган.

Ушбу қоидалар ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нарх бозор нархидан 20 фоиздан кўпроққа фарқ қилганда ишлайди (Низом 4-б.). Ва фақат солиқ солиш мақсадларида – ҳақиқатда реализация қилиш нархи бухгалтерия ҳисобида одатдаги тартибда акс эттирилади (Низом 5-б.).

Buxgalter Pro тавсиялари

Материаллар таннархидан паст сотилганда ҚҚС, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ЖШДС бўйича юзага келадиган солиқ оқибатларининг тўлиқ таҳлили ҳамда текширувдан олдин нархни қандай асослаш кераклиги ҳақида – тавсияда:

Материалларнинг олди-сотди шартномаси бўйича реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади.

Молиявий натижа формуласи, кўчмас мулк объекти бўйича сонли мисол ва ҳисобда акс эттириш учун тайёр ўтказмалар тавсияда:

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадларни қандай аниқлаш керак.

Синов тариқасида кириш имкониятини олиш

 

Солиқ маслаҳатчисининг шарҳи

 

Ҳозирча бу текширув эмас

Текширув ҳали бошлангани йўқ – солиқчилар ҳозирча ушбу хабарнома бўйича 10 кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишни ёки аниқланган тафовутларни асослаб беришни таклиф қилиб хабардор этмоқдалар. Хабарномага рози бўлмаслик камерал солиқ текшируви ўтказилиши учун асос бўлади.

253-сон ВМҚ амалиётда ишлай бошлади.

 

Солиқчилар бозор нархини қаердан олишди

Бу энг нозик савол. Солиқчилар бозор қийматини ҳисоблаб чиқишди ва эълон қилишди – лекин қайси манбалар бўйича?

253-сон ВМҚда манбалар номланган. Шу жумладан, солиқ органлари бошқа ташкилотларнинг ҳисобварақ-фактураларидан (Низом 12-б.) ва нотариат тизими маълумотларидан (Низом 13-б.) фойдаланишлари мумкин. Муаммо шундаки, ушбу маълумотлар солиқ сири билан ёпиқ ҳисобланади: солиқ тўловчи уларни кўра олмайди ҳам, ҳисоб-китобни текшира олмайди ҳам.

Шу сабабли хабарномага жавоб хатида ошкор қилишни талаб этиш лозим: бозор қиймати қаердан олинган, қайси сайтлардан ёки қайси битимлар бўйича, қайси давр учун ва қайси ҳудуд бўйича. Эҳтимол, сизнинг объектингиз умуман бошқа бозор сегментига тааллуқлидир ва уни инспекция томонидан танлаб олинган битимлар билан солиштириш нотўғри бўлиши мумкин.

 

Қўшимча ҳисоблаш қайси суммадан амалга оширилади

Солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш талаби солиқ тўловчилар томонидан реализация қилинган товарларнинг ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нархи шундай товарлар бўйича аниқланган бозор нархидан 20 фоиз паст ёки юқори бўлган ҳолатда қўлланилади .

Хабарномада солиқ органи 20 фоизга камайтирилган бозор нархидан келиб чиқиб ҳисоблайди ва ундан шартнома бўйича нархни чегириб ташлайди. Яъни «бозор» ва шартнома ўртасидаги бутун фарқ эмас, балки фақатгина йўл қўйиладиган коридор доирасидан чиққан қисми учун қўшимча ҳисоблайдилар.

 

Фойда солиғи бўйича ҳам қўшимча ҳисоблашни кутинг

Ҳозирги вақтда СК 248-моддаси 4-қисмига асосан ҚҚС қўшимча ҳисобланмоқда. Бироқ бу фойда солиғини ҳам қўшимча ҳисоблашни талаб этади (Низом 23-б.).

 

Ҳозир қандай йўл тутиш керак

Сукут қилмаслик лозим. Сизда асослаб бериш учун – 10 кун бор. Ўз нархингиз бозорга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўпланг ва зарурат бўлганда мустақил баҳоловчини жалб қилинг.

 

253-сон ВМҚ бўйича солиқ тўловчининг ҳуқуқлари:

  • товарларнинг бозор нархини аниқлаш учун бошқа мустақил баҳоловчини жалб қилиш;
  • битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш орқали солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарор юзасидан низолашиш;
  • Низом қоидалари бўйича аниқланган қўшимча солиқ базаси ва солиқ суммасига нисбатан молиявий жарималар қўлланилмайди;
  • қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириб ташланадиган харажат сифатида эътироф этилади.

 

 

Нархни белгилаш Нархни белгилаш Нархни белгилаш /uz/publish/doc/text216913_253-son_vmq_buyicha_habarnoma_keldi_buhgalter_nima_qilishi_kerak