Тўловдан олдин ижрочининг мақомини аниқлаймиз: солиқ ставкасида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин

preview

Ижрочининг мақоми шартнома тузиш чоғидаёқ аниқланиши лозим. Тўловга солиқ солиш тартиби ва ташкилотнинг мажбуриятлари шунга боғлиқ бўлади. Агар бу маълумот бўлмаса, бухгалтер тўловни ўтказишдан олдин ижрочининг ўзидан мақомини тасдиқловчи ҳужжатни сўраши керак.

 Бироқ амалиётда баъзан бухгалтерга жисмоний шахснинг хизматлари учун зудлик билан ҳақ тўлаш зарурати туғилади. Ижрочи аллақачон ЭҲФ юборган, лекин унинг кимлиги – ЯТТми, ўзини ўзи банд қилган шахсми ёки шунчаки жисмоний шахсми – ноаниқ бўлади.

Жисмоний шахс бўлган ижрочининг солиқ мақомини тўловдан олдин қандай текшириш ҳақида “Норма” эксперти Лола СУЛТОНОВА сўзлаб беради: 

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола қўйилганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Бугунги кунда Orginfo.uz ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (registr.stat.uz) каби манбаларда жисмоний шахсларнинг мақоми тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.

 

Жисмоний шахс бўлган ижрочининг мақомини қандай аниқлаш мумкин

1-усул. ЯТТ мақомини my.soliq.uz орқали текширамиз

Мy.soliq.uz сайтида шахсий кабинетга кирмасдан, «Барча хизматлар» → «Тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар» бўлимини очиш керак. Сўнгра «Якка тартибдаги тадбиркор» бандини танлаб, ижрочининг ЖШШИРи бўйича қидиринг:

2-усул. ЯТТ мақомини ijara.soliq.uz орқали текширамиз

Бунинг учун “Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш” бўлимига ўтиш керак. Ушбу функциядан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган кўчмас мулкингиз бўлиши шарт эмас. Сайтда ижарачининг “Жисмоний шахс” турини танлаб, унинг ЖШШИРини кўрсатиш, расмдаги кодни киритиш ва “ЯТТ” белгисини қўйиш лозим:

Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, тизим унинг Ф.И.Ш. ва рўйхатдан ўтган манзилини автоматик тарзда тўлдиради. Агар шахс ЯТТ бўлмаса, тизим “Якка тартибдаги тадбиркор эмас” деган хабар чиқаради:

3-усул. Ўзини ўзи банд қилганлик мақомини Didox орқали текширамиз 

 Агар текширув натижасида жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор эмаслиги аниқланса, унинг ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эгалигини аниқлаш керак. Буни Didox тизимида ЭҲФ расмийлаштиришда текшириш мумкин. Бунинг учун “Контрагент ҳақида маълумот” майдонида жисмоний шахснинг ЖШШИРини кўрсатиш лозим.

Тизим унинг мақомини автоматик тарзда акс эттиради: агар шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, тегишли солиққа тортиш тизими кўрсатилади, масалан, “Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси”:

Агар шахс на ўзини ўзи банд қилган шахс, на якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса, тизим унинг мақомини – “Жисмоний шахс” деб кўрсатади:

Тавсия

ЖШДСни ушлаб қолиш керакми ёки йўқ? Жавоб ижрочининг мақомига боғлиқ: у резидентми ёки норезидентми, ЯТТми, ўзини ўзи банд қилган шахсми ёки оддий жисмоний шахсми.

ЖШДС солиқ солиш объекти ва унинг солиқ базасини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида тавсияада ўқинг 

 

Синов рухсатини расмийлаштириш

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text217316_bosh_buhgalter_uchun_eslatma