Мол-мулкни ишончли бошқаришда солиқ роллари қандай тақсимланади ва ҳисоб юритилади
Тавсияда:
– ишончли бошқарувнинг солиқ модели;
– солиқ мажбуриятларини бажариш ва ИБ бўйича ҳисоботни тақдим этиш;
– мол-мулкни ИБга топшириш ва уни муассисга қайтариш;
– ИБ солиқ регистрини юритиш.
Ишончли бошқарув (ИБ) янги солиқ тўловчини ташкил этмайди: мол-мулк муассиснинг мулки бўлиб қолади, бошқарувчи эса ўз номидан муассис ёки наф олувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади
.
Амалиётда савол туғилади: шартнома тарафларининг қайси бири солиқ мажбуриятларини бажариши, ҳисоботни тақдим этиши ва ҳисобни юритиши керак. Солиқ кодекси солиқ турига, шартнома шартларига ва тарафларнинг солиқ режимларига қараб ушбу мажбуриятларни турлича тақсимлайди
.
Маълумот учун
Расман Фуқаролик ва Солиқ кодекслари бошқарувчи ўз номидан ҳаракат қилади, деган қоидага асосланади. Бироқ, амалиётда электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида ҚҚС реестрида айланмалар автоматик равишда шаклланади ва кейинчалик улар фойда солиғи бўйича даромадлар билан солиштирилади. Бунда Солиқ кодекси ИБ шартномаси бўйича даромадлар ва харажатларни муассис ёки наф олувчининг даромадлари ва харажатлари таркибига киритишни тўғридан-тўғри талаб қилади.
Бошқарувчининг номига расмийлаштирилган ЭҲФ бўйича айланмани ўтказиш, сўнгра уни муассиснинг даромадида акс эттириш техник жиҳатдан имконсиздир. Шунинг учун бошқарувчи фақатгина бундай операцияларни мувофиқлаштириши мумкин, улар бўйича барча ҳужжатлар эса муассис ёки наф олувчи номидан расмийлаштирилади.
Ишончли бошқарувнинг солиқ модели қандай тузилган
Ишончли бошқарув янги юридик шахсни ташкил этмайди. Муассис мол-мулкни бошқарувчига беради, бироқ бунда унинг мулкдори бўлиб қолади. Бошқарувчи муассис ёки наф олувчи манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter