Ўзбекистонда крипто-активлар билан қандай ишлаш керак
Тавсияда:
– крипто-актив тушунчаси ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари;
– майнинг билан шуғулланиш;
– хизматлар провайдери лицензиясини олиш;
– йиғимни тўлаш;
– солиқ ва валюта имтиёзлари;
– фаолиятдаги тақиқлар ва Ўзбекистонда амалга оширилган операцияни тан олиш мезонлари;
– крипто-бизнесни ишга тушириш учун назорат рўйхати.
Крипто-актив нима ва у билан қандай фаолият турларига рухсат берилади
Крипто-актив - бу мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «а» к.б..
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат: 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «б»–«г» к.б.:
|
Фаолият тури |
Ким шуғулланиши мумкин |
Рухсат берувчи ҳужжат |
|
Майнинг |
Фақат юридик шахс |
ИЛМАда рўйхатдан ўтиш (лицензия эмас) |
|
Хизматлар провайдери |
Фақат Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахс |
ИЛМА лицензияси |
Майнинг – бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.
Хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади.
Хизматлар провайдерлари 4 турга бўлинади (бунда ИЛМА янгиларини қўшиши мумкин) 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «г» к.б. 3-хатбоши:
1) крипто-биржа – крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш учун майдонча;
2) крипто-дўкон – крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш хизматидир;
3) майнинг-пул – майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу майнерларнинг ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи майдончадир;
4) крипто-депозитарий – крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот. Яъни, у крипто-активларни чиқариш, дастлабки жойлаштириш ва сақлашни амалга оширади.
Эътибор беринг
Жисмоний шахс майнинг билан шуғулланиши ҳам, провайдер бўлиши мумкин эмас 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «в» к.б. 2-хатбоши 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «г» к.б. 2-хатбоши.
Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлашни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter