Oʻzbekistonda kripto-aktivlar bilan qanday ishlash kerak

27.10.2026

Тавсияда:

– крипто-актив тушунчаси ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари;
– майнинг билан шуғулланиш;
– хизматлар провайдери лицензиясини олиш;
– йиғимни тўлаш;
– солиқ ва валюта имтиёзлари;
– фаолиятдаги тақиқлар ва Ўзбекистонда амалга оширилган операцияни тан олиш мезонлари;
– крипто-бизнесни ишга тушириш учун назорат рўйхати.

 

Крипто-актив нима ва у билан қандай фаолият турларига рухсат берилади 

Крипто-актив  - бу мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «а» к.б..

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат: 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «б»–«г» к.б.:

Фаолият тури

Ким шуғулланиши мумкин

Рухсат берувчи ҳужжат

Майнинг

Фақат юридик шахс

ИЛМАда рўйхатдан ўтиш (лицензия эмас)

Хизматлар провайдери

Фақат Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахс

ИЛМА лицензияси

Майнинг  – бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.

Хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади.

Хизматлар провайдерлари 4 турга бўлинади (бунда ИЛМА янгиларини қўшиши мумкин) 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б. «г» к.б. 3-хатбоши:

1)  крипто-биржа – крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш учун майдонча;

2) крипто-дўкон – крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш хизматидир;

3)  майнинг-пул – майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот. Яъни, бу майнерларнинг ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи майдончадир;

4)  крипто-депозитарий  – крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот. Яъни, у крипто-активларни чиқариш, дастлабки жойлаштириш ва сақлашни амалга оширади.

Эътибор беринг

Жисмоний шахс майнинг билан шуғулланиши ҳам, провайдер бўлиши мумкин  эмас 03.07.2018 й. ПҚ-3832-сон 3-б....