Янгиликлар
Материал санаси 25.10.2019
Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА) Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларини ХМҲСга ўтишга тайёрлашни режалаштирмоқда. АССА Молия вазирлигидаги учрашувда ўз ўқув дастури тақдимотини ўтказиб, ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилди. ... 

Материал санаси 23.10.2019
61 та акциядорлик жамияти эмитент томонидан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қонун нормасини бузган. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги уларнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди. ... 

Материал санаси 23.10.2019
2019 йил 22 октябрь куни ЭОАВМА медиа-майдонида корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги ва ДСҚ вакиллари Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Конференция ўтказилган санада “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 25 йиллик ва “Норма” компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди. ... 

Материал санаси 23.10.2019
2021 йил якунлари бўйича талай хўжалик юритувчи субъектлар МҲХС асосида молиявий ҳисобот тузишга мажбур бўладилар. Бунга раҳбарлар ва бош бухгалтерлар тайёрми? Уларда қандай саволлар туғилади? Қайси муаммоларни ўтишнинг “сўнгги” муддатларини кутмасдан ҳал қилишга улгуриш лозим? ... 

Материал санаси 21.10.2019
Марказий банк Бошқаруви 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан имтиёзли кредитлаш мезонларига мос келмайдиган иқтисодиёт тармоқлари учун пул-кредит сиёсати шароитларини қатъийлаштирмаслик учун қайта молиялаштириш ставкасини 16% даражасида сақлаб қолди. ... 

Материал санаси 21.10.2019
Рўйхатга олишнинг янги тартиби ҚҚС тўловчиларда техник ва ташкилий тусдаги бир қатор саволларни туғдирмоқда. Янги тизим қандай ишлаши ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 16.10.2019
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти «Энг яхши бухгалтер–2019», «Энг яхши аудитор–2019» ва «Энг яхши ички аудитор–2019» деб номланувчи учта мустақил танловда иштирок этишга таклиф этади. ... 

Материал санаси 15.10.2019
Ҳурматли бухгалтерларга жорий йилнинг III чораги учун ҳисобот топширишга бир неча кун қолганлигини эслатиб ўтамиз. Назорат саналарини аниқлаштириб оламиз. ... 

Материал санаси 14.10.2019
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг автоматлаштирилган тизими солиқ тўловчиларга, айниқса экспорт қилувчиларга ёрдам беради, деб хабар берди ДСҚнинг ахборот хизмати. ... 

Материал санаси 14.10.2019
Солиқ тўловчилар диққатига! Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома БЕКОР ҚИЛИНИШИ ҳақида хабар берди: ... 

Материал санаси 11.10.2019
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Меҳнат кодексининг лойиҳасига бош бухгалтер ёки унинг вазифаларини амалга оширувчи бошқа ходим билан меҳнат муносабатларининг айрим жиҳатларини тартибга солувчи моддалар киритилган. Илгари улар билан меҳнат шартномаси умумий асосларда тузилган ва бекор қилинган. ... 

Материал санаси 09.10.2019
Инсофли солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити – бу инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланиш. Солиқ текширувига нисбатан янгича ёндашувлар ҳақида Молия вазирлиги вакиллари солиқ текширувлари соҳасида халқаро амалиётни қўллашга доир амалий семинар чоғида сўзлаб беришди. ... 

Материал санаси 09.10.2019
ДСҚ ҚҚС тўловчиларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бунда махсус реестрга барча хоҳловчилар ҳам кира олишмайди. Бу Давлат солиқ қўмитасининг ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Қарори лойиҳасида назарда тутилган. ... 

Материал санаси 09.10.2019
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Вазирлар Маҳкамасининг қарори қайта ишланишга муҳтож. Акс ҳолда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни жорий этиш нафақат тадбиркорлар ва бухгалтерлар учун, балки ДСҚнинг ваколатли ташкилотлари учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин. ... 

Материал санаси 08.10.2019
ДСҚ хавфни таҳлил этиш тизими иш ҳақини камайтириш ҳолатларини аниқлашда қандай ёрдам бераётганлиги ҳақида сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 07.10.2019
Ўзбекистонда Ягона меҳнат миллий тизими ишга туширилишга тайёрланмоқда. У иш берувчиларга кадрлар ишини юритишнинг янги имкониятларини, ходимларга ва давлат органларига – фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ахборотдан қулай фойдаланиш имкониятини таъминлайди. ... 

Материал санаси 07.10.2019
ҚҚС ставкасининг 20 дан 15 фоизга пасайтирилиши муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси тушунтириш хати берди. ... 

Материал санаси 04.10.2019
Ҳурматли бухгалтерларга октябрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз. ... 

Материал санаси 03.10.2019
Товар ва хизматлар импорти учун мўлжалланган хорижий валюта конвертациясини чеклаш фақатгина давлат харидларига нисбатан амал қилади ва давлат улуши бўлган корхоналарга нисбатан қўлланилади. Бошқа хўжалик субъектлари тижорат банкларида чекланмаган миқдорда валютани сотиб олишлари мумкин. Марказий банк сайтида эълон қилинган изоҳда шу ҳақда маълумот берилади. ... 

Материал санаси 03.10.2019
Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони билан солиқ сиёсатига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Улардан кутилаётган натижалар ҳақида buxgalter.uz га молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди. ...