2022 йил январда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, фармацевтика корхоналари, озиқ-овқат маҳсулотларини, тикув ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқи берилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz барчасини битта жадвалга жамлади: ...
2022 йил 1 февралдан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари ва балиқ хўжалиги учун ускуналар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар кучга кирди. Бу ҳақда norma.uz портали эслатиб ўтади: ...
Президент томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди (28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармон). Тараққиёт стратегияси ўз ичига 100 та мақсадни олган бўлиб, улар 5 босқичда амалга оширилади. ...
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда $10, қиш мавсумида 20 ноябрдан 20 февралгача эса $25 миқдорида давлат томонидан қоплаб берилади. Бу 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда назарда тутилган. ...
“Норма” экспертлари, солиқ маслаҳатчилари ва Молия вазирлиги мутахассислари томонидан берилган 2022 йилда солиқ солишдаги асосий ўзгаришлар тўғрисидаги шарҳларидан фойдаланинг. Кўплаб маълумотлар иш жараёнида, шу сабабли мазкур рўйхат яқин кунларда фаол равишда тўлдириб борилади: ...
«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва у орқали транзит ўтиши учун иккита янги йиғим жорий қилинди: ...
Солиқ ставкаларига, алоҳида ер майдонлари бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тартибига, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва дастлабки тўловларни амалга ошириш муддатларига тааллуқли тузатишлар киритилди. Яна бир янгилик: энди солиқдан озод этилганлар ҳам солиқ тўлайдиган бўлдилар. ...
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади (29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун). Бунда муҳим ўзгартиришлар ҳам мавжуд. ...
Президент томонидан СКга киритиладиган узоқ кутилган тузатишлар имзоланди. Биз мазкур ҳужжат лойиҳасини ҚҲТБТда кўрганмиз. Ҳужжатнинг “якуний версияси”га нималар киритилган? ...
Тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Фойда солиғи бўйича солиқ тўловчилар тоифалари, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинди. Биз 11 та муҳим тузатишларни ҳисобладик: ...