Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 22.09.2020
Молия вазирлиги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар”ни янги таҳририни муҳокама учун жойлаштирди. У қабул қилиниши билан 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” ўз кучини йўқотади. Батафсил – “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА материалида: ... 

Материал санаси 18.09.2020
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотларнинг Ягона электрон каталогини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу товарлар ва хизматлар ҳисобини тизимлаштириш, маҳсулотлар ҳаракати ва таъминот занжири таҳлилини жиддий осонлаштиради. “Норма” эксперти Мирёқуб ҲАЙДАРОВ лойиҳа тўғрисида батафсил гапириб берди. ... 

Материал санаси 16.09.2020
ҚҲТБТ порталида молия вазирининг Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилган. У қабул қилиниши билан нималар ўзгариши ҳақида «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 31.07.2020
Онлайн-НКМ, солиқ имтиёзлари, туризм, автомобиль нархлари, УКХ – шу ва бошқа соҳаларда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида батафсил билиб олишингиз мумкин. ... 

Материал санаси 30.07.2020
ҚҲТБТ порталида Президентнинг ташқи савдо операцияларини рағбатлантиришга қаратилган Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг моҳияти нимада? Ҳужжатнинг якуний таҳририда яна нималарни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади? Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 30.07.2020
Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот тақдим этиш муддатларини ва қонун ҳужжатларининг бошқа нормаларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақидаги расмий хабарни эълон қилди, шунингдек «кундалик жарималар режаси» ҳақида тарқалаётган ахборотга баҳо берди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 30.07.2020
1 октябрдан бошлаб СЭХ тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги асосида "Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси"ни беришни бошлайди. "Яшил" тоифадаги белгига эга бўлганларни СЭХ текширмайди. Батафсил – norma.uz эксперти Эльмира СИРАЗИЕВАнинг шарҳида: ... 

Материал санаси 23.07.2020
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида: ... 

Материал санаси 17.07.2020
Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида: ... 

Материал санаси 15.07.2020
Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланди. СКга мувофиқ, солиқ назоратининг ушбу тури бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида қўлланилади. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси шарҳида. ... 

Материал санаси 14.07.2020
2020 йил 1 июлдан бошлаб Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом ва 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга янги ҳужжат – ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормаларини, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш тартибини бирлаштирган 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти рўйхатдан ўтказилди. Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz учун махсус янгиликларни тавсифлаб берди. ... 

Материал санаси 10.07.2020
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали шарҳида. ... 

Материал санаси 29.06.2020
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат текширув учун асос ва уни ўтказиш чоғида текширувчилар ҳаракатини тартибга солувчи СК қоидаларини аниқлаштиради. ... 

Материал санаси 18.06.2020
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Norma.uz шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА тафсилотларни тушунтирди: ... 

Материал санаси 14.06.2020
ҚҲТБТда молия вазирининг молиявий ҳисобот шаклларига ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 1-сон шакл Бухгалтерия баланси, 2-сон шакл Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Савол юзага келади: 45 ва 65-ҳисобварақлар чиқариб ташланган бўлса, энди ШЖБПҲга ажратмалар қаерда кўрсатилади? Ўзгартиришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА шарҳида. ... 

Материал санаси 10.06.2020
2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 10.06.2020
Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида "Норма" эксперти Эльмира СИРАЗИЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 09.06.2020
Давлат солиқ қўмитаси янги Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш ва бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш тартибини тасдиқлади. Бошқалар қаторида, ҳужжат солиқ тўловчи тўғрисидаги қайси ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланишини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 09.06.2020
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Батафсил - юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида: ... 

Материал санаси 05.06.2020
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон қарор имзоланди деб маълум қилинади . ...