Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қандай қилиб ички аудитор сертификатини имтиҳонсиз олиш мумкин
5 май куни ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди .
Тавсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
Янги ҳужжатга асосан:
- Ички аудитор бўлиб фақат ички аудитор малака сертификати соҳиблари ишлаш ҳуқуқига эгалар.
- Ички аудиторларни Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари - Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси сертификатлаши мумкин.
- Агар сизда қуйидагилар бўлса, ички аудит сертификатини имтихон топширмасдан, автомат равишда олишингиз мумкин:
- аудитор малака сертификати;
- бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро сертификат;
- бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
- камида 10 йиллик узлуксиз ички аудиторлик иш стажига эга бўлса.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади