ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Материал санаси 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Материал санаси 22.11.2021
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қоплаб берилиши мумкин (24.07.2021 йилдаги 460-сон ВМҚ). Аризани қандай беришни ДСҚда тушунтиришди: ... 

Материал санаси 18.11.2021
Ходим 1,5 ставкада ишлайди. Унга турли вазиятларда таътил учун ҳақни қандай ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА мисолларда тушунтирди: ... 

Материал санаси 12.11.2021
“Фоизсиз қарз олган ходим ишдан бўшамоқчи. Қарз ҳар ойда иш ҳақининг 50%и миқдорида сўндирилади. Бугунги кунда у тўлиқ сўндирилмаган. Қандай йўл тутсак тўғри бўлади?”. Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 03.11.2021
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса - бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан илгариги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши ёки келмаслигини “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Материал санаси 28.10.2021
Чет эл компанияси ваколатхонасида чет эл фуқаролари ишлайди, уларнинг меҳнат қилишлари учун рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган. Агар ходимлар иш ҳақини бош офисда олишса, буни ваколатхонанинг ҳисоботида акс эттирмаса бўладими? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти Солиқ маъмуриятчилиги методологияси бошқармаси бошлиғи Азиз УМИРЗАКОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 27.10.2021
“Корхона ёзда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ходимлар ва таъсисчиларнинг болалари учун оромгоҳга йўлланмалар учун тўловни амалга оширди. Ҳозир бизни аудиторлар текширишмоқда, бу жараёнда низоли саволлар юзага келди: мазкур тўловларга ЖШДС солинадими, бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.10.2021
Бир қарашда, тажрибали бухгалтер учун хизмат сафари харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш осондек туюлади. Фақатгина берилган бўнаклар бўйича проводкалар тузилса ва ҳисобдор ходимларнинг харажатлари тан олинса бўлди. Бироқ амалиётда кўпинча бундай ходимлар билан ҳисоблашишлар солиқларнинг қўшимча ҳисобланишига олиб келади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА кўп учрайдиган айрим хатолар ҳақида сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 19.10.2021
Йил давомида МҲЭКМ миқдори бир неча маротаба ўзгарди. 2021 йил бошида у 679 330 сўмни ташкил қилди, 1 февралдан бошлаб 747 300 сўмгача ўсди, 1 сентябрдан эса 822 000 сўмни ташкил этди. Ушбу ўзгаришларни ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛЫМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Материал санаси 18.10.2021
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 15.10.2021
Кўп сонли ходимларга эга солиқ тўловчилар учун ходимларнинг ЖШШИРларини аниқлаш учун қўшимча вақт талаб этилиши муносабати билан, 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга - 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди - деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати. ... 

Материал санаси 14.10.2021
Ташкилот вақти-вақти билан ўз ходимларига уларнинг аризалари ва тузилган ёзма шартномалар асосида товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқа мақсадлар учун қисқа муддатли (бир йилга қадар) фоизсиз қарзлар беради. Ташкилот бундай қилишга ҳақлими ёки қарзлар фоиз остида ажратилиши мажбурийми? Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.10.2021
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида барча жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ЖШШИР бўйича амалга оширилади (23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон Фармон 5-б.). Бироқ ҳануз айрим солиқ тўловчиларда бу мураккаблик туғдирмоқда. ДСҚ солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШШИР устунларини тўлдиришда қандай хато қилмаслик ва Ҳисоб-китобни муаммосиз топширишни тушунтирди. ... 

Материал санаси 11.10.2021
Ўзбекистон резиденти хорижий компания таъсисчиси ҳисобланади ёки шундай бўлишни режалаштирмоқда. Олинган дивидендлардан даромадларга солиқ солишдан ташқари қандай солиқ оқибатлари кутилаётганлигини ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.10.2021
Бухгалтер учта муҳим солиқ – ҚҚС, ЖШДС ва фойда солиғини ўрганиб чиқар экан, уларга вакиллик харажатлари жиддий таъсир кўрсатишини тушунади. ЖШДС ва фойда солиғини ҳисоблашда улар чегириб ташланади, кирувчи ҚҚС эса ҳисобга олинмайди. Бунда солиққа оид қонунчиликда вакиллик харажатларининг мезонлари белгиланган эмас. Шунга қарамай, бу борадаги муаммоларни четлаб ўтиш мумкин, деб ҳисоблайди “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА: ... 

Материал санаси 20.09.2021
Амалиётда “ўзини ўзи банд қилган шахс” мақомига эга тадбиркорлар фаолиятини ташкил этиш, улар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва уларга солиқ солиш бўйича талай саволлар юзага келади. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.09.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционали илгаригидек якка тартибдаги тадбиркорга ёллаган ишчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини бермайди (мавжуд, бироқ ишламайди). Туман солиқ инспекциялари эса бундай ишчиларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни шахсан бориб топшириш тартибида қабул қилмайди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шахсий кабинетдаги техник носозликлар унга асосан қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчи ЯТТ учун солиқ ҳисоботини тошириш мажбурияти бекор қилинадиган нормани амалга оширишга халақит беради, деб ҳисоблайди. ... 

Материал санаси 14.09.2021
My.soliq.uz сайтида тест синовида 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаларини тўлиқ қоплаш учун ариза жўнатиш имконияти пайдо бўлди. У қандай ишлаши ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда гапириб беришди: ... 

Материал санаси 20.08.2021
Ягона таъсисчи - жисмоний шахс МЧЖдаги ўз улушини бошқа жисмоний шахсга совға қилиши мумкинми? Ҳадя қилиш жараёни қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган ва у қандай тартибда амалга оширилади? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 16.08.2021
1 июлдан бошлаб солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу Ўзбекистонда истиқомат қилмайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқлидир. Улар бундай вазиятда қандай йўл тутишлари мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА сўзлаб берди: ...