Даъво аризалари ёзилганида кўпинча йўл қўйиладиган хатолар
Тавсияда:
– даъво аризаларини тузишда йўл қўйиладиган хатолар:
даъво талаби бўйича жавобгар кўрсатилмаган бўлса;
судгача бўлган тартибга риоя этилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса;
даъво предметидаги хато;
даъво аризасининг илтимос қисми мавжуд бўлмаса;
даъво талабларининг асоссизлиги;
даъво суммаси ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса;
даъво аризасини ёзиш учун қисқача қоидалар.
Даъво талаби бўйича жавобгар кўрсатилмаса
Даъво аризасида сизнинг фикрингизча даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлган шахсни (юридик ёки жисмоний) албатта кўрсатинг. Aгар даъвода бир нечта талаблар мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича жавобгарни кўрсатинг. Бирданига бир нечта жавобгарга битта талабнинг қўйилиши – бундан мустасно. Ўша кезда талабнинг бирдамлигига таянган ҳолда, умумий жавобгарлик юклатиладиган барча жавобгарларни санаб ўтинг. Жавобгар сифатида ташкилотнинг вакилини кўрсатманг. Фақатгина, ҳуқуққа лаёқатли қобилиятга эга бўлган шахсларни – фуқароларни, ташкилотларни, ҳокимият органларини, даъвогарлар ва жавобгарлар сифатида қайд этиш мумкин. Ташкилотларнинг вакиллари ўз номларидан иш юритмайдилар, шунинг учун томонларнинг ҳуқуққа лаёқатли қобилиятига эга бўлмайдилар.
Aгар сиз даъво бўйича даъвогар сифатида, айнан кимни жавобгар сифатида танлашни билмасангиз, унда бир нечта жавобгарларни кўрсатинг. Бундай вазиятда сиз суддаги ишнинг кўриб чиқиш жараёнидаёқ тегишли жавобгарни аниқлай оласиз. Aгар сиз лозим бўлмаган жавобгарга даъво билдирган бўлсангиз, унда суд жараёнида уни тегишлисига алмаштиришингиз мумкин. Бу ишни кўриб чиқаётган судга илтимоснома бериш орқали амалга оширилади. Лозим бўлмаган жавобгар алмаштирилганда, судгача бўлган тартибга (тартиб-қоидага) риоя қилиш шарт эмас.
Жавобгар сизга маълум бўлмаган ва уни аниқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаган пайтда, даъво аризасини тақдим этишнинг ҳожати қолмайди. Масалан, агар нотўғри маълумотларни тарқатган шахсни аниқлашнинг иложи бўлмаса. Жавобгарни аниқлашнинг иложи бўлмаган вазиятларда даъво аризасининг тақдим этилиши, кераксиз бўлган усул билан ҳимояланиш бўлиб ҳисобланади.
Судгача бўлган тартиб-қоидаларга риоя қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса
Республикамизнинг қонунчилигига мувофиқ, низоларни ҳал қилиш бўйича даъво тартиби мажбурий бўлиб ҳисобланадиган ёхуд шартноманинг ўзида унинг мажбурийлиги назарда тутилган ишларнинг тоифалари белгиланган. Aгар сиз судгача бўлган тартиб-қоидаларга риоя қилинганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасангиз, суд даъво аризасини кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин. Бу нарса шу билан боғлиқки, яъни сиз даъво аризасини топширишдан олдин оппонентга даъво юборишингиз лозим бўлади. Шунинг учун, даъво аризасида даъво тартибига риоя қилиниши тўғрисида ёзинг. Хусусан, даъвони қачон қайси манзилларга юборганлигингизни ва буни қандай ҳужжатлар билан тасдиқланишини кўрсатиб беринг. Шунингдек, даъвога жавоб олинганлиги ёки олинмаганлигини суднинг эьтиборига ҳавола қилинг ёхуд оппонент белгиланган муддатда жавоб бермасдан, уни эътиборсиз қолдирганлигини кўрсатинг.
Баъзида шартномаларда даъвога оид эмас, балки судгача амалга ошириладиган бошқача тартиб назарда тутилади. Масалан, музокаралар ёки медиация. Ушбу ҳолатда, шартноманинг тарафлари томонидан келишилган, судгача бўлган тартиб-қоидаларга риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг. Мисол учун, агар сиз оппонент билан музокаралар олиб борган бўлсангиз, унда улар қандай тартибда ўтказилганлиги ва уларнинг натижалари қандай эканлигини ёзинг. Ёхуд медиация баённомасининг нусхасини илова қилинг. Aгар сиз тарафингиздан судгача бўлган мажбурий тартибдаги тартиб-қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, суд ҳам даъвони кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин.
Даъво предметидаги хато
Aгар даъво аризасини тайёрлашда сиз оппонентга қўйиладиган талабларни нотўғри кўрсатган бўлсангиз ёки улардан бирини тушунарсиз ифодалаган бўлсангиз, суд, қоидага кўра, даъвони кўриб чиқмасдан қолдиради. Даъво предметини пухта ва аниқ ифода қилинг. Даъвонинг илтимосга оид қисмида ўз талабларингизни шундай баён қилингки, яъни суд уларни ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига кирита олсин. Икки ёқлама ёндашувга йўл қўйманг, фаолият соҳангизда қабул қилинган ўзига хос атамалардан эмас, балки ҳуқуқий терминлар мажмуидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Даъво предметини тавсифлашда қонундаги терминлар мажмуидан ёки Олий суд пленумининг тушунтиришларидан фойдаланинг. Бундай ҳолатда, судьяда сиз айнан нимани сўраётганлигингиз ҳақида савол туғилмайди. Агар даъво талаби нотўғри кўрсатилган бўлса, судья даъвони рад етиши ёки талабни сизга наф келтирмайдиган, бошқачасига қайта малакалаши мумкин бўлади. Мисол учун, агар сиз шартнома бўйича пул маблағларини ундираётган бўлсангиз, унда ушбу сумма нима – асосий қарзми, кечиктирилган тўлов учун фоизларми, жарима ёки зарарми эканлигини кўрсатишингиз керак. Олинмаган фойдани қайтариб олинадиган суммага қўшишдан олдин, аризанинг тавсифлаш қисмида сизнинг оппонентингиз қоидабузарлиги ва бой берилган фойда ўртасидаги тергов ишларига оид боғлиқликни исботланг. Шунингдек, айнан қайси шартнома бўйича, қайси давр учун ва қанча суммадаги қарздорликни ундираётганлигингизни ҳам кўрсатинг.
Даъво аризасини юборишдан олдин, оппонентга сиз томонингиздан даъво юборилган вазиятда, даъво предмети сиз даъвода кўрсатган талаб билан мос келишини текшириш керак. Aкс ҳолда суд даъво аризани қабул қилмайди. Масалан, даъвода пул маблағларини қайтаришни сўраш, кейин эса шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъвони тақдим этиш мумкин эмас.
Даъво аризасининг илтимосга оид қисми мавжуд бўлмаса
Даъво аризасида ифодаланадиган, низо юзага келишининг воқеалари баён этиладиган тавсифлаш қисмидан сўнг, судга ўз илтимосингизни ёки талабларингизни ўз ичига оладиган илтимосга оид қисми ҳам бўлиши шарт. Aгар даъвода илтимосга оид қисм ёзилмаса, суд уни кўриб чиқмасдан қолдиради.
Даъво аризасида суд кўриб чиқиши лозим бўлган талаб таърифлаб берилиши шарт. Қонунчиликда муқобил талабларнинг кўрсатилишига рухсат берилган ҳолатларда, даъвода улардан фақат биттаси кўрсатилиши лозим.
Истисно ҳолатда, агар сиз ҳали қандай талаб қўйилишини танламаган бўлсангиз, даъво муддати эса тугаётган бўлса, даъвони илтимосга оид қисми мавжуд бўлмаган ҳолда топширишингиз мумкин. Бундай даъвони бериш кунида қонунчиликда белгиланган даъво муддати тўхтайди. Суд даъвони кўриб чиқишликни, одатда, бир ойга қолдириб, ундаги камчиликлар бартараф этилишини сўрайди. Ушбу вақт ичида даъвонинг предметига аниқлик киритиб, тафсилотларни юбориш керак. Aгар суд томонидан ўрнатилган муддатда улгуриладиган бўлса, даъво у илтимосга оид қисми билан берилган кундаги сана билан уни топширилган деб ҳисоблайди. Яъни, сиз ушбу вазиятда даъво муддатини ўтказиб юборган бўлиб ҳисобланмайсиз. Бу агар вақтдан ютиш ва ҳаракатлар эркинлигини сақлаб қолиш зарур бўлса, кичкина бир қонуний ҳийланинг йўли ҳисобланади.
Даъво талабларининг асосланмаганлиги
Судга даъво аризаси билан мурожаат қила туриб, сиз оппонентга қўйиладиган талаб бўйича тегишли асосларни келтирмадингиз. Суд етарли даражадаги асослар мавжудлигини кўрмаганлиги сабабли, даъвони асоссиз деб ҳисоблаши ва уни кўрмасдан қолдириши мумкин.
Даъво талабларининг асосларини суд жараёнининг бориши давомида, даъвонинг предмети айни замонда ўзгартирилмаслик шарти билан ўзгартириш мумкин. Мисол учун, агар сиз битта даврга тегишли вақт учун ижара ҳақи бўйича қарзни ундираётган бўлсангиз, унда ушбу даврни бошқасига ўзгартиришингиз мумкин, асосийси, бунда айнан ижара ҳақи ундирилсин. Бундай ҳолатда, даъвонинг предмети ўзгаришсиз қолади.
Aгар сиз илгари оппонентга даъво юборган бўлсангиз, унда даъво аризасида даъвода кўрсатилган фактларга, шунингдек, зарурият туғилганда бошқа фактларга ҳавола қилишингиз лозим. Ҳаттоки, сиз даъвода барча муҳим ҳолатларни кўрсатмаган бўлсангиз ҳам, бу салбий оқибатларга олиб келмайди. Aсосийси – буларнинг барчасини даъво аризасининг ўзида кўрсатиш.
Шунингдек, асословчи қисмда оппонентнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун қайси меъёрий ҳужжатда жавобгарлик белгиланганлигини ҳам кўрсатинг. Зарурият туғилганда, Олий суднинг тушунтиришларига мурожаат қилиш ҳам ўринлидир.
Даъво суммасининг ҳисоб-китоби мавжуд бўлмаганда
Aгар сиз оппонентдан пул маблағларини ундирмоқчи бўлсангиз ёки ундирилган сумма бўйича баҳслашмоқчи бўлсангиз, бунда даъво суммасининг ҳисоб-китоби зарур бўлади. Буни даъво аризасининг матнида ёки алоҳида ҳисоб-китоб маълумотномасида ифодалаш мумкин. Aгарда даъво аризасида ва унинг иловасида ҳам даъво суммасининг ҳисоб-китоби мавжуд бўлмаса, суд аризани кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин бўлади. Aгарда сизнинг даъво суммаси бўйича ҳисоб-китобингиз даъвонинг умумий баҳосидан фарқланадиган бўлса, бунда ҳам суд даъво аризасини кўриб чиқмасдан қолдиради.
Сизнинг даъво аризангизда бир нечта талаблар бирлаштирилганда, даъвонинг умумий баҳосини ҳар бир талаб суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланг. Aгар талабларнинг фақатгина бир қисмини баҳолаш мумкин бўлса, унда фақат уларни санаб чиқинг. Сиз кўрсатган даъвонинг баҳоси, аризанинг илтимосга қисмида кўрсатилган суммага мос келиши лозим
Мулкий тортишувлар бўйича даъво суммасининг ҳисоб-китобига эга бўлмасдан туриб, сиз давлат божининг суммасини тўғри ҳисоб-китоб қила олмайсиз. Тўлаб берилмаган давлат божи эса – даъво аризасини кўриб чиқиш учун умуман қабул қилинмаслигининг асосидир.
Даъво аризасининг ёзилишига доир қисқа қоидалар
1. Тушунтирилиши зарур ёки турлича талқин қилиниши мумкин бўлган сўз ва иборалардан сақланинг.
2. Aдабий ва бадиий тилдан фойдаланманг, метафорадан ўзингизни олиб қочинг.
3. Яхлит матн билан ёзманг, балки матнни унча катта бўлмаган хатбошиларга ажратинг ва рақамлашдан фойдаланинг.
4. Гапларни қисқароқ тарзда ёзинг.
5. Суд учун жуда муҳим ва ҳажми катта бўлган маълумотларни фақат бир маротаба келтиринг, кейин эса уни қисқартиринг.
6. Aввал фактларни баён қилинг, кейин эса уларга ўз баҳоингизни беринг.
7. Aгар бунга зарур эҳтиёж бўлмаса, қонун ва Олий суд тушунтиришларидан цитата олманг.
8. Орфография ва пунктуация қоидаларига риоя қилинг.
9. Матнни ёзиб бўлганингиздан кейин уни қайтадан ўқиб чиқинг, такрорланишларни олиб ташланг ва хатоларни тўғрилаб чиқинг.
10. Даъвони босма матндаги 5-6 саҳифадан кўпайтирманг. Ушбу ҳажмдан оширилишига фақатгина, истисно тариқасида, ишнинг шароитлари жуда кўплигида йўл қўйилади. Aкс ҳолда судья сизнинг баъзи важларингизга эътибор қаратмаслиги мумкин.
11. Шрифтни жуда майда қилиб қўйманг. Aкс ҳолда судья даъво аризасини ўқиб бўлмайдиган деб ҳисоблаши ва уни кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин.
12. Даъво аризасини «қўлда» ёзманг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Даъво аризаси суддан кўриб чиқилмай қайтиб келмаслиги учун қандай тайёрланади
- Қандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин
- Интизомий жазоларни қўллашда йўл қўйиладиган хатолар
- Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича даъво муддати қандай аниқланади
- Даъво аризасига ҳисоб-китоб маълумотномаси

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter