Қайси активларни товар-моддий захиралар сифатида сифатида ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– товар-моддий захиралар сифатида ҳисобга олинадиган активлар;
– товар-моддий захираларни тан олиш мезонлари;
– ТМЗ ҳисоб бирлиги.
Қайси активларни товар-моддий захиралар сифатида сифатида ҳисобга олиш керак
Товар-моддий захираларига (ТМЗ) корхона қуйидаги мақсадларда сақлайдиган моддий активларни киритинг
:
- кейинчалик сотиш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш жараёнида ишлатиш;
- маъмурий ва ижтимоий-маданий функцияларни амалга ошириш.
ТМЗни қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинг:
1) 1000-«Материаллар»:
- хомашё ва материаллар захиралари (1010-ҳисобварақ);
- сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар (1020-ҳисобварақ);
- ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари (1030-ҳисобварақ);
- эҳтиёт қисмлар (1040-ҳисобварақ);
- қурилиш материаллари (1050-ҳисобварақ);
- идиш ва идишбоп материаллар (1060-ҳисобварақ);
- бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар – давал материаллари (1070-ҳисобварақ)
- инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (1080-ҳисобварақ);
- бошқа материаллар (1090-счёт);
2) 1100-«Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги ҳайвонлар»:
- ёш ҳайвонлар;
- боқилаётган ва бўрдоқиланаётган вояга етган ҳайвонлар;
- қушлар, асалари оилалари;
- боқилмасдан сотиш учун асосий подадан чиқариб ташланган вояга етган қорамоллар;
- сотиш учун ташқаридан қабул қилинган чорва;
3) 2000-«Асосий ишлаб чиқариш» ва 2100-«Ўз ишлаб чиқаришидаги ярим тайёр маҳсулотлар»:
- Механизмлар, қурилмаларнинг ишлов бериш ва йиғиш якунланмаган қисмлари ва якунланмаган технологик жараёнлар кўринишидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш.
Агар ташкилот хизмат кўрсатса ёхуд ишлар бажарса, унинг учун тугалланмаган ишлаб чиқариш – бу ҳали қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва даромад тан олинмаган тугалланмаган хизматлар (ишлар)ни бажаришга харажатлар суммаси;
4) 2800-«Тайёр маҳсулот»:
- Корхона томонидан тайёрланган ва реализация қилишга мўлжалланган тайёр маҳсулот;
5) 2900-«Товарлар»:
- ўзга томондан олинган ва қўшимча қайта ишлашсиз сотиш ёки қайта сотишга мўлжалланган товарлар.
Товар-моддий захираларни тан олиш мезонлари
4-сон БҲМС активларни ТМЗга киритиш мезонларини фақат инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари бўйича белгилайди.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активларни киритинг:
- хизмат муддати 1 йилдан кўп бўлмаган;
- хизмат муддатидан қатъи назар, бир бирлик (комплект) учун сотиб олиш пайтида қиймати 50 БҲМгача.
.Корхона раҳбари инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қийматининг чегарасини БҲМга каррали миқдорларда эмас, балки қатъий суммада белгиламоқчи.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагиларни киритинг
:
- махсус асбоблар ва мосламалар, яъни муайян буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар. Бунга асбоб-ускуналар, штамплар, пресс-шакллар, прокат ўтказувчи валлар, мослама ускуналари моделлари, опоклар, андозалар ва бошқа турли махсус асбоблар ва мосламалар киради;
- махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал, айниқса сақловчи мосламалар, комбинезонлар, костюмлар, курткалар, шимлар, халатлар, жун пўстинлар, ҳар хил пойабзаллар, қўлқоплар, кўзойнаклар, респираторлар, бошқа турдаги махсус ва санитария кийимлари ҳамда махсус пойабзал киради;
- кўрпа-тўшаклар;
- канцелярия ашёлари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳоказо);
- ошхона инвентари, шунингдек ошхона дастурхон ва сочиқлари;
- барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
- фойдаланиш муддати 1 йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
- ов қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, жиҳозлар ва ҳоказо).
Товар-моддий захиралар бирлиги нима
Корхона ТМЗ ҳисоби бирлигини мустақил белгилайди. Лекин буни қуйидагиларни таъминлаган ҳолда амалга ошириш керак
:
- захиралар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотни шакллантириш;
- уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражадаги назорат.
ТМЗ хусусиятидан, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартибидан келиб чиқиб, захираларни ҳисобга олиш бирлиги номенклатура рақами, партия, бир турдаги гуруҳ ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Инвентарларни ҳисобга қабул қилишда ва инвентарь объектлари миқдорини аниқлашда активнинг қайси қисмлари мустақил инвентарь объектлари бўла олиши, қайсилари эса бўла олмаслигидан келиб чиқинг.
Масалан, махсус инструментларни қандай ҳисобга олиш лозим: ҳар бири алоҳида ёки комплект бўйича. Ушбу масалани ўзингизнинг техник мутахассисларингиз билан ҳал қилинг.
Агар қандайдир предмет мустақил равишда фаолият юрита олса, уни алоҳида инвентарь объекти сифатида ҳисобга олинг. Кейинчалик бу қандайдир қисми чиқиб кетишида комплектлашдан чиқиб кетмасликка имкон беради. Ҳар бир объектга инвентарь рақамини беринг.
– Мазкур масалани ҳал қилиш учун қуйидагиларни аниқланг:
- актив хизмат қилиш муддати ва қиймати бўйича АВлар активларига олиб бориш мезонларига мувофиқми;
- у мустақил функцияларни бажариш учун мўлжалланганми ёки уни фақат бошқа АВ объектининг таркибий қисми сифатида ишлатиш мумкинми.
Эҳтиёт қисм хизмат қилиш муддати ва қиймати бўйича АВга киритиш мезонларига мувофиқлиги аниқ бўлганлиги сабабли уни фақатгина мустақил функцияларни бажариш учун мўлжалланганини аниқлаш қолади.
Буни ускунага хизмат кўрсатувчи мутахассислардан, масалан, бош муҳандисдан аниқлаштириш мумкин. Агар унинг ёзма хулосаси бўйича эҳтиёт қисмни алоҳида ишлатиш мумкин бўлса, уни АВ сифатида, акс ҳолда материал сифатида 1040-ҳисобварақда ҳисобга олинг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Товар-моддий захиралар ҳисоб сиёсатида
- Товар-моддий захиралар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- Товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қандай ҳисобга олиниши керак
- Асосий воситаларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter