Рекомендации

Айланмадан олинадиган солиқ суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак

19.03.2021
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

эксперт «Нормы»

Тавсияда:

– айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;
– айланмадан олинадиган солиқ ставкалари:
    алоҳида-алоҳида ҳисоб юритганда;
    реализациядан ташқари даромадлардан;
    асосий фаолият бўйича.

 

Айланмадан олинадиган солиқни қайси кетма-кетлик бўйича ҳисоблаш керак

Ҳисобот даври учун айланмадан олинадиган солиқ суммасини ҳисоблаш учун:

1) солиқ базасини аниқланг;

2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.

Солиқ базаси = товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромад  + реализациядан ташқари (бошқа) даромадлар  – Чегиришлар  ва камайтиришлар .

Айланмадан олинадиган солиқ суммаси = Солиқ базаси х Солиқ ставкаси.

 

Мисол
Улгуржи савдо корхонаси томонидан айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби
Улгуржи савдо корхонаси 150 млн сўмлик товар партиясини реализация қилди. 3 март куни харидордан 15%лик олдиндан тўлов келиб тушди (22,5 млн сўм). 5 март куни товар харидорга жўнатилди, 7 март куни эса у етказиб берувчи билан якуний ҳисоб-китобни амалга оширди. I чоракда бошқа даромадлар бўлмади. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси – 4%.

Айланмадан олинадиган солиқ суммаси 6 млн сўмни ташкил қилади (150 х 4%) ва у март ойида – жўнатилган ойда ҳисобланиши керак.

Эслатиб ўтамиз

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромад ҳисобот даври учун ортиб борувчи якун билан аниқланади, яъни:

1) биринчи чорак учун;
2) 1-ярим йиллик учун;
3) 9 ой учун
4) йил учун.
Эслатиб ўтамиз
Даромадларни ортиб борувчи якун билан аниқлашда корхонанинг нафақат мусбат кўрсаткичларини, балки даромадларга тузатиш киритишда юзага келиши мумкин бўлган манфийларини ҳам ҳисобга олиш керак.
Мисол
Айланмадан олинадиган солиқни ортиб борувчи якун билан ҳисоблаш
Ишлаб чиқариш корхонаси қуйидаги тайёр маҳсулотларни реализация қилди:
1-чоракда – 100 млн сўмга;
2-чоракда – 150 млн сўмга;
3-чоракда – 200 млн сўмга;
4-чоракда – 250 млн сўмга.
Шунингдек, 4 чоракда аниқланган ишлаб чиқариш нуқсони сабабли реализация қилинган 50 млн сўм миқдоридаги маҳсулот қайтарилди.
Сотувчи ушбу суммага тузатувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим қилди. Солиқни ҳисоблашда даромад суммасини ортиб борувчи якун билан қуйидагича аниқлаймиз:
    

Давр

Даромад,
млн с
ўм

Ортиб борувчи якун билан даромад,
млн с
ўм

чорак

100 

100 

II чорак

150 

250 

III чорак

200 

450 

IV чорак

200 (250 –50)

650 

Айланмадан олинадиган солиқнинг ставкалари қандай

Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари фаолият турлари бўйича тақсимланган .


Т\р

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари,
фоизларда

1

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2-

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь