2023 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Сиз тўловларни ўз вақтида тўлашни қандай уддалаётганингизни шарҳларда ёзиб қолдиришингизни сўраймиз. Столимизда турадиган аввалги қоғоз тақвимлар сизга ёрдам берадими? Ёки телефондаги кўп сонли эслатмаларми? Ёки яна бирор-бир илмий усулни қўллайсизми?

Биздан эса сизга 2023 йил май ойи учун бош бухгалтернинг режаси ва унга «Норма» экспертларининг ҳамда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларида берилган йўриқномалар кўмакчи бўлишига ишонамиз.

 

1 май:

  • 2023 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидагича тўланади :

– 2023 йилнинг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

– 2023 йилнинг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

 

5 май: 

  • 2023 йил апрель ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;
  • 2023 йил апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни .
Қуйидаги материални тавсия қиламиз:

ЖШДС кимлар томонидан тўланиши лозим.

 

9 май * (9 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли 10 май): 

  • 2023 йил май ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади. 

Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади   

 

10 май

  • 2023 йил апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2023 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2023 йил май ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил май ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

 

14 май * (14 май якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли 15 май):

  • 2023 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

 


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади   

 

15 май: 

  • 2023 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади  ;
  • 2023 йил май ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
  • 2023 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)

 

17 май:

  • айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил июнь ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни *. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади  .


20 май * (20 май шанба кунига тўғри келганлиги сабабли 22 май):

  • 2023 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2023 йил май ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечтиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2023 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
  • 2023 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни   **.
  • 2023 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2023 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

 


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади. 

Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади

** ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .


23
май: 

  • 2023 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *.

 


* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 май: 

  • 2023 йил апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

Шарҳни бу ерда қолдириш мумкин.


Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.