2025 йил
Дата публикации 27.11.2025
Бу йил декабрь қандайдир сезилмай кириб келди-ю, энди ҳамма нарса «кутиш» режимига ўтди... Декабрь ойида биз ноябрь ойи учун ҳисобот берамиз, тегишли солиқларни тўлаймиз, йиллик ҳисобот арафасида «қолган ишларни ниҳоясига етказиб қўямиз», Янги йил корпоративларига тайёрланамиз, байрамда кимга нима совға қилишни тахмин қиламиз, бошқа долзарб масалаларни ҳал қиламиз. Назорат саналари билан батафсил режамиз сизга ёрдам беради: ... 

Дата публикации 01.11.2025
Ўзбекистонда солиқлар ва ҳисоботларда ижодкорликка йўл қўйилмаслиги сабабли, бухгалтерга ҳар ойнинг ҳар бир ҳафтаси учун аниқ режа зарур. Buxgalter.uz сайтида шундай режа мавжуд, ундан фойдаланишингиз мумкин! Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича мутахассисларнинг батафсил кўрсатмалари берилган: ... 

Дата публикации 01.10.2025
2025 йил октябрь ойида бизда 10 та назорат санаси бор, уларнинг баъзилари дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли кўчирилади. Ҳамма нарсани ўз вақтида тўлаш ва муаммосиз ҳисобот топшириш учун октябрь ойи учун бош бухгалтер режасидан фойдаланинг! Режада, ҳар доимгидек, барча саналарни ёзиб қўйдик, НҲҲларга ҳаволалар қўйдик, мутахассисларнинг фойдали тавсияларини қўшдик: ... 

Дата публикации 01.09.2025
Барчага ушбу куз фаслида яхши кайфият тилаймиз! Ва ҳамма нарса режага кўра кетсин. Сентябрь ойида назорат саналарини ўтказиб юбормаслик учун buxgalter.uzдаги бош бухгалтер режасидан фойдаланинг. Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь, душанба – Мустақиллик куни, барча учун ишланмайдиган байрам куни. 30 сентябрда эса – «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» байрами арафасидаги байрамолди қисқартирилган иш куни. ... 

Дата публикации 01.08.2025
Август ойида бухгалтернинг энг яқин дўстлари – кондиционер ва бош бухгалтер режаси. Бири жазирамадан, бошқаси тўлов муддати ўтиб кетишидан ҳимоя қилади. Бу ойда ўзгаришлар бўлмади, норматив «сюрпризлар» ҳам йўқ. Асосийси – ишни охирги кунга қолдирмаслик. ... 

Дата публикации 01.07.2025
Июль ойида барқарорликни кутяпмиз. 2025 йил 1 июлдан бошлаб кичик ва ўрта бизнес учун янги мажбуриятларни назарда тутувчи НҲҲ қабул қилишга 2,5 йиллик мораторий амал қила бошлайди. Демак, бир муддат янгиликлардан дам олиш мумкин. Тартибга солиш воситалари учун эса «ягона санадан янги қоидалар» тамойили – 1 январь ёки 1 июлдан қўлланилади. Ҳаммаси режа бўйича, асосийси – солиқ ва ҳисоботлар топширишни сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик керак: ... 

Дата публикации 01.06.2025
Июнь ойида бизда Қурбон ҳайити нишонланади, ҳозирча байрамнинг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ва қўшимча дам олиш кунлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шу сабабдан солиқ тўловчиларнинг дастлабки календари қуйидагича белгиланди. Ҳар қандай ҳолда биз ҳамма нарсани режа бўйича қилишимиз керак, асосийси – сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик: ... 

Дата публикации 01.05.2025
Май ойида бизни атиги битта байрам кутмоқда. Лекин у жума кунига тўғри келади, шунинг учун «беш кунлик иш ҳафтасида» ишлайдиганлар кетма-кет уч кун дам оладилар! Қолган ҳолларда май ҳар доимгидек ўтади: доимо ниманидир тўлаймиз ва ҳисобот топширамиз. Сизга ёрдам учун – барча керакли назорат саналари кўрсатилган режамиз: ... 

Дата публикации 01.04.2025
Апрель яқинлашиб келмоқда ва бу ойда бухгалтерлар учун одатий ишлар – солиқлар, ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар ва бошқа кўплаб вазифалар бор... Солиқ қўмитаси маълумотларни янги серверларга ўтказиш пайтида солиқ тўловчиларнинг рўйхатга олинган ижара шартномаларини «йўқотиб», бухгалтерларнинг асабларини анча қақшатди. Лекин, шукрки, носозликлар тезда бартараф этилди. Барқарорлик рейтинглари яна аввалги ёқимли позицияларга қайтди, энди яшашда давом этиш мумкин! Buxgalter.uz барчага апрель ойида режадаги барча ишларни муваффақиятли амалга оширишни – носозликлар ва бошқа муаммоларсиз ишлашни тилайди. Бизнинг режамиз қуйидагича: ... 

Дата публикации 01.03.2025
Март ойида бизни учта байрам, Меҳнат инспекцияси томонидан камерал назорат 04.10.2024 й. ПҚ-347-сон 12-б. «б» к. б., Солиқ қўмитасининг янги серверларига катта «маълумотлар миграцияси», солиқлар, автокамерал ва бошқа кичик бухгалтерия қувончлари кутмоқда. Ўз вақтида солиқларни тўлаш ва барча йўналишлар бўйича ҳисобот беришда buxgalter.uz томонидан тайёрланган Бош бухгалтер режаси ва унга фойдали маслаҳатлар ёрдам беради: ... 

Дата публикации 01.02.2025
Февралда кўп назорат саналари дам олиш кунларига тўғри келади ва шу сабабли кейинги яқин иш кунига кўчирилади. Бунга эътиборли бўлинг! Биз сиз учун анъанавий бир ойлик режани тузиб чиқдик. Демак: ... 

Дата публикации 01.01.2025
2024 йил тугаб бормоқда – бугундан 2025 йил январь режаларини тузамиз! Маркетолог ҳамкасбларимиз ўз арчаларига «Улгурмаяпман – майли, бир гап бўлар...» деб антистресс-чироқларини осишяптими? Лекин, ўзингиз биласиз, бухгалтерияда бундай ҳазилларни қилиб бўлмайди. Демак, ҳисобот топшириш масаласига ўтамиз: ...