Маълумотнома ҳисобварақ-фактура ЭҲФ тизимига киритиладими

13.07.2020

Қурилиш компанияларининг бухгалтерлари ЭҲФ тизимида қабул қилинган ҳисобварақ-фактура шаклини ўз соҳалари учун ноқулай деб ҳисоблаб, ушбу соҳада аллақачон қабул қилинган Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома ҳисобварақ-фактурани ЭҲФ тизимига жорий этиш зарурлиги ҳақида гапирмоқдалар. Бироқ ДСҚнинг позицияси қатъий: ЭҲФ шакли ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ вазиятга ойдинлик киритди: 


– «Бугунги кунда СК 47-моддаси қоидаларига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишда солиқ тўловчилар, шу жумладан – қурилиш соҳасида, ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштиришлари шарт.

Бунда зарурат юзага келган тақдирда ёки бу шартнома шартларидан келиб чиққанда солиқ тўловчи зарур маълумотларни ўз ичига олган, тегишли маълумотномаларда ва шунга ўхшаш ҳужжатларда назарда тутилган ҳужжатни электрон шаклда ёки қоғоз ташувчисида контрагентга юборади. Шу жумладан – Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома ҳисобварақ-фактурани.

Маълумотнома:

  • пудрат (ёрдамчи пудрат) қурилиш ташкилоти томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларини физик ва қиймат кўрсаткичларида – тузилган шартнома (контракт) шартларида қайд этилган босқичлар ва иш турларига бўлган ҳолда акс эттиради;
  • пудрат қурилиш ташкилоти томонидан тўлдирилади ҳамда бажарилган ишлар ҳажмларини расмийлаштириш ва тасдиқлаш учун буюртмачига тақдим этилади;
  • буюртмачи томонидан пудрат қурилиш ташкилотларига (бош пудратчига, ёрдамчи пудратчига) бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу ишларни статистика ҳисоботида акс эттириш учун асос ҳисобланади».
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал