Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Декабрь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2010


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ДЕКАБРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 172

36 соатли иш ҳафтасида - 154


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- Ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- Ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

******

- Ноябрь ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

   

  

9

- Ноябрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни


МВ, МАИМҚВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1333-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида низомнинг 44-банди.

      

10

- Ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;

- ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

   

  

13

- Декабрь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- декабрь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- Декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар,

165-модда, тўртинчи қисм;

- ноябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни.

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2010 йил учун ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 3-банд; 264-модда.

       

15

- Декабрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;


- ноябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарори.

     

23

- Декабрь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- Ноябрь ойи учун цемент, клинкер ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.



        

25

- Ноябрь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

          

- ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;

- ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

    

- декабрь ойи учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бюджетга жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;


- ноябрь ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

         

- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*

     


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

      

- ноябрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

      

- ноябрь ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

    

- ноябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

    

         


- ноябрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*

  

- ноябрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6, 7-бандлари);

        

- ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм.

   

      


*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


***) Ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан олинадиган фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


****) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


*****) Қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.