Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Январь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2013


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- 2012 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2012 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

****

- 2012 йилнинг декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

- 2013 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм, 300-модда, тўртинчи қисм, Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони;

       

- 2013 йил учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи қисм.

       

10

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм;

             

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни;

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;

- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2012 йилнинг IV чораги учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди;

             

- 2013 йилнинг январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2013 йилнинг январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

             

- 2013 йилнинг январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.

             

- 2012 йил декабрь ойи учун бозорлар томонидан олинган даромадлар ҳақида маълумотлар тақдим этиш ва бюджетга маблағлар ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи қисмлари

             

   


13

****

- 2013 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2013 йил учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм;

          

- сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига 2013 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган лимитдан келиб чи??ан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм;

            

- 2013 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, тўртинчи қисм.

         

15

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

             


23

- 2013 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китоби, сотилган заргарлик буюмлари реестри ҳамда сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни*;

- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2012 йилнинг IV чораги учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китоби, сотилган заргарлик буюмлари реестри ҳамда сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-19-бандлари;

           

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2012 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

           

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*;

- 2012 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

           

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*;

- 2012 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

              

- 2012 йилнинг декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

              

             


30

- Асосий иш жойидан даромад олган жисмоний шахслардан ташқари, 2012 йилда даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда;

         

- 2012 йилдаги даромаднинг умумий суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм.

             

         


31

- 2013 йил учун Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг охирги куни


АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган, МВ, ИВ ва ДСҚ қарорлари билан тасдиқланган, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом, 4-банд.

         

*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


****) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.