Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Июль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2013


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ИЮЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 184

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 181

36 соатли иш ҳафтасида - 162


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 23

6 кунлик иш ҳафтасида - 27

3

- 2013 йил июнь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил июнь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2013 йилнинг июнь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

- 2013 йилнинг III чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм; 300-модда, учинчи қисм.

      

10

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг II чораги учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига 4а-илова);

        

- 2013 йилнинг июль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар, 165-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг июль ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

       

- 2013 йилнинг июль ойи учун мол-мулки солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

     

- 2013 йил июнь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.


   

   

13

********

- 2013 йил июль ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил июль ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

********

- 2013 йилнинг июнь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.

    

  

15

- 2013 йилнинг июнь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

                

      


23

- 2013 йил июль ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил июль ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- 2013 йилнинг II чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-бандлари;

      

- 2013 йил июнь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2013 йил июнь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2013 йилнинг II чораги учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини, сотилган заргарлик буюмлари реестрини ва сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2013 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-19-бандлари;

      

- 2013 йилнинг II чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд;

        

- 2013 йилнинг II чораги учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

    

- 2013 йилнинг II чораги учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм;

      

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ??С тўлашнинг сўнгги куни*****;

- 2013 йилнинг II чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??С тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм;

             

- 2013 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 300-модда, олтинчи ва еттинчи қисмлар;

       

- 2013 йилнинг II чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ -ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****;

- 2013 йилнинг II чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

         

- 2013 йилнинг II чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

     

- 2013 йилнинг II чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 9-бандлари;

     

- 2013 йилнинг II чорагида ер участкалари майдони ўзгарган, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўлайдиган корхоналар томонидан ЯСТнинг энг кам миқдори аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари;

      

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни*****;

- 2013 йилнинг II чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

        

- 2013 йилнинг июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи ва бешинчи қисмлар;

          

- 2013 йилнинг II чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг II чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;

        

- 2013 йилнинг июнь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг II чораги учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******);

- 2013 йилнинг II чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди;

     

- 2013 йилнинг II чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******);

- 2013 йилнинг II чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг II чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг июнь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******);

- 2013 йилнинг II чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

        

- 2013 йилнинг июнь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

        

- 2013 йилнинг II чорагидан бошлаб ЯСТ тўлашга ўтган корхоналар томонидан алоҳида ҳудудий бўлинмалар (турғун шохобчалар) тўғрисида ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди;

        

- 2013 йилнинг II чорагида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш ҳамда қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаларини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13, 14-бандлари; МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига 10-илова.

        

        

       

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


***) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Қуйидагилар бундан мустасно:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугагандан кейин 40 кун давомида тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 июнидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


*****) Солиқни ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


******) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек де??он хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.


*******) Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.


********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.