Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Жазони тайинлаш масалалари

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЖАЗО ТАЙИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ




18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жмнояти учун судланганлиги ёки судланганлик муддатларининг ўтиб кетганлиги шахсни хавфли рецидивист деб топишда инобатга олинмайди.



Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан 1976 йилда туғилган, муқаддам 1993 йилда Жиноят кодекси 125-моддасининг 3-қисми, 15, 125-моддасининг 3-қисми, 216-моддасининг 1-қисми билан, Жиноят кодекси 40-моддаси кўлланилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, 1997 йилда Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг "а, в" бандлари билан 7 йил муддатга озодликдан махрум қилинган А., жазони ўтаб чиқиб ўзининг жиноий шериклари Ж. ва И.лар билан биргаликда жиноий тил бириктириб Ш.ни уйига ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдордаги мол-мулкларни яширин равишда ўғрилаб кетган.

Суд хукми билан А. ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Кассация инстанциясининг ажрими билан суд хукмининг А.га нисбатан қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят иши материалларига кўра А. муқаддам 1993 йилда биринчи жиноятини содир этган вақтда вояга етмаган бўлган, иккинчи бор 1997 йилда вояга етгандан сўнг жиноят содир этган. Бундай ҳолда Жиноят кодексининг 34-моддаси талабларига асосан "Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда, унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек қонунда белгиланган тартибда судланганлик муҳлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди". Биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатлар эътиборга олинмасдан А. ўта хавфли рецидивист деб топилиб хатоликка йўл қўйган.

Вилоят суди раёсатининг қарори билан суд ҳукмидан А.ни ўта хавфли рецидивист деб топиш қисми чиқарилган.





Жиноят кодекси 50-моддаси 5-қнсмининг "в" бандига асосан ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинаётган ёхуд илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётган шахсларга нисбатан жазонн қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланади.



Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг ҳукми билан Н., Р., Т. ва Г.лар Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганлар. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Кассация инстанцияси судининг ажримига кўра туман суди ҳукмининг жазо қисми қисман ўзгартирилиб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд маҳкумларга озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтайдиган колония турини белгилашда хатоликка йўл қўйган, чунки уларнинг содир этган жинояти ўта оғир жиноятлар туркумига кириб, Жиноят кодекси 50-моддаси 5-қисмининг "в" бандига асосан ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинаётган ёхуд илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётган шахсларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланади.

Вилоят суди раёсатининг қарори билан маҳкумларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланган.


3- 1-45-сонли қарор





Ижтимоий ҳавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга хукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланади.



Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг ҳукми билан И. Жиноят кодекси 110-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланган.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят кодекси 50-моддаси 5-қисмининг "а" бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан махрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда ўташи белгиланган, Жиноят кодексининг 15-моддасига кўра И. содир этган жинояти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради.

Вилоят суди раёсатининг қарори билан И.га тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланган.


4-ж-87-сонли қарор





Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этган шахс етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тақдирда унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.



Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан X. Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг "в" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Маҳкум X. жазони ўтаётган муассаса томонидан жиноят ишлари бўйича Поп туман судига "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августдаги "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунига асосан тақдимнома киритилган.

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг ажрими билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан Х.нинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг "в" бандидан, 168-моддаси 3-қисмининг "в" бандига қайта квалификация қилиниб, тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судлов ҳайъатининг ажримига асосан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 8 йил муддатга келтирилган.

Жиноят кодексининг 168-моддасида шахс етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тақдирда унга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилган.

Жиноят иши материалларидан кўринишича X. томонидан фирибгарлик орқасида жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиғича қопланган.

Шунинг учун вилоят суди раёсатининг қарори билан Х.га 168-моддаси 3-қисмининг "в" банди билан тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилди. У жазони ўтаган деб ҳисобланди ва эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, дарҳол қамоқдан озод этилган.


34-н/ж сонли қарор