Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Процессуал Қонун нормаларини қўлланиши масалалари

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАНИШИ МАСАЛАЛАРИ




Ҳал қилув қарори эълон қилинганидан сўнг биринчи инстанция суди уни мазмунан ўзгартириши мумкин эмас.



Прокурор судга даъво билан мурожаат этиб, "Ангренкўмиртехтранс" корхонасига етказилган зарарни унинг раҳбари Усмонов ва бош ҳисобчиси Киселевалардан тўлиқ миқдорда ундиришни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ангренкўмиртехтранс" корхонаси фойдасига Усмоновдан 99.135 сўм, Кисблевадан 42.386 сўм ундирилган.

Мазкур суд иш бўйича арифметик хатога йўл кўйилганлигини асос қилиб кўрсатиб, Усмонов ва Киселевалардан "Ангренкўмиртехтранс" корхонаси фойдасига солидар тартибда 10.326.049 сўм ундириш ҳақида кўшимча ажрим чиқарган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раёсатининг қарори билан суднинг кўшимча ажрими бекор қилинган.

Суд ҳал қилув қарорини чиқариш вақтида қонун талабидан келиб чиқиб, "Ангренкўмиртехтранс" корхонасига етказилган зарарни ҳар иккала жавобгардан уларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақлари миқдорида ундириб тўғри хулосага келган. Чунки, Меҳнат кодексининг 201-моддасида, ходим иш берувчига етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлиши назарда тутилган.

Фуқаролик процессуал кодексининг 212-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилгандан кейин шу қарорни чиқарган суднинг ўзи уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли эмас.

Биринчи инстанция суди қўшимча ажрим чиқариш учун иш бўйича арифметик хатоликка йўл кўйилганлигини сабаб қилиб кўрсатган бўлсада, аслида низонинг моҳиятига оид масалаларни қайтадан муҳокама қилишга киришган, яъни даъвони қаноатлантириш асосини ўзгартириб, иш бўйича қонунга хилоф равишда янги ҳал қилув қарори чиқарган.


44с-20-сонли кррор





Ишни назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.



Хайитметова уйдан кўчириш ҳақида Есеновга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган. Суд даъвони рад қилган.

Апелляция инстанцияси суди ҳап қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб,. ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси ФПК 27-моддасининг 5-қисмига кўра, ишни суд назорати тартибида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Иш бўйича аниқланган ҳолатларга қараганда, мазкур фуқаролик ишини 2000 йил 23 августда вилоят суди раёсатида кўришда қатнашиб раислик этган судья, шу ишни 2002 йил 19 апрелда апелляция тартибида кўрилишида ҳам қатнашган ва натижада суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПК 314-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган процессуал хукуқ нормалари бузилган.


44с-27-сонли қарор





Кўчмас мулкни эгасиз деб топишда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлди.



Шаҳар ҳокимлиги судга ариза билан мурожаат қилиб, Фурқат кўчаси, 52-уйда жойлашган 29-хонадон 1991 йил 17 майда берилган қонун бўйича ворислик ҳукуқи ҳақидаги гувоҳномага асосан Имамиевага тегишли эканлиги, унинг вафотидан сўнг ҳозирги кунга қадар қаровсиз ётганлигини кўрсатиб, уй-жойни эгасиз деб топишни сўраган.

Суд аризани қаноатлантириб, мазкур уй-жойни эгасиз деб топган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳап қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инсанция судида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ, эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ, кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади.

Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин уч йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш мумкин.

Раёсат юқоридаги қонун талабига кўра, шаҳар ҳокимлиги ушбу уйни давлат рўйхатига олиш тартиби ва муддатига риоя қилмаганлиги, Имамиева вафотидан сўнг уй кимнинг эгалигида бўлганлиги, уйга нисбатан меросхўрлар бор-йўқлиги ҳолатлари аниқланмаганлиги учун ҳал қилув қарорини бекор қилган.


44ф- 18-сонли қарор





Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ўзларининг ҳуқуқпари ҳимоя қилинаётган ишларда шахсан иштирок этишлари мумкин.



Л. Босимова уй-жойдан кўчириш ҳақида М. Босимовга нисбатан даъво билан судга мурожаат қилган.

Суд даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарган.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси ФПК 38-моддасининг 2-қисми талабига мувофиқ, вояга етмаган, яъни ёши ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқароларнинг, шунингдек муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг ҳукуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади. Аммо бу ҳол вояга етмаганларни ва муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларни бундай ишларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Суд 15 ёшда бўлган Л. Босимованинг вояга етмаганлигини асос қилиб аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида қонунга зид хулосага келган.





Даъвогар вакилининг вафот этганлиги иш юритишни тугатишга асос бўла олмайди.



Атабоева фуқаролар Халитова ва Гайсинларнинг вакили сифатида жавобгар Мамадияровага нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.

Суд Атабоеванинг вафот этганлиги сабабли иш юритишни тугатган.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси ФПК 100-моддасининг 7-бандига мувофиқ, иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймасагина суд иш юритишни тугатади.

Ушбу модда мазмунида тарафлар, яъни даъвогар ва жавобгар тўғрисида сўз юритилган бўлиб, уларнинг вакиллари назарда тутилмаган бўлсада, биринчи инстанция суди қонунни нотўғри талқин қилиб, даъвогар вакили вафот этиши муносабати билан иш юритишни тугатиб, хатоликка йўл қўйган.





Ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса суд қарорлари бекор қилинади.



А. Умурзоқов умумий мол-мулкни бўлиш ҳақида Қ. Умрзоқовага нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси ФПК 314-моддаси 2-қисминииг 8-банди талабига мувофиқ, ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса ёки у имзоланмаган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор мажбурий тартибда бекор қилиниши шарт.

Суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилган бўлсада, фуқаролик ишида суд мажлиси баённомасй мавжуд эмас.

Бундай ҳолда, суднинг чиқарган ҳал қилув қарорини қонуний ва асосли деб бўлмайди.


4-63-сонли қарор