Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Июнь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ИЮНЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 151

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 157

36 соатли иш ҳафтасида - 143


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 19

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

5

******

- 2019 йилнинг май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

      

- 2019 йилнинг май ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 165-модда, тўртинчи қисми, 1-банди.

     



9

******

- ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар.

    


10

- 2019 йилнинг июнь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг май ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг июнь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг май ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

24

- 2019 йилнинг май ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

   


АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

- 2019 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 310-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм, 226-5-модда;

- 2019 йилнинг май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 247-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг июнь ойи учун бир йиллик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошадиган юридик шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни, шунингдек 2019 йилнинг II чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахсларнинг ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашининг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг май ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди.

        

*) Ер солиғини чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахслар бундан мустасно.


*****) Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.